Журналист Маратбек Акимбек ўғли ЎшТВнинг етакчиси бўлди

360
Маратбек Акимбек ўғли

«Азаттык» радиосининг собиқ мухбири Маратбек Акимбек ўғли ЎшТВ давлат телеканалининг етакчиси бўлиб тайинланди. Бу ҳақда «Т-Медиа» нашри билдирди.

Маълумотга кўра, Акимбек ўғлини жамоага бугун 29-сентябрда, Давлат мулк фондининг раиси Мирлан Бакиров таништирди.

Телеканални олдин Керимбек Каликулов бошқарган.

Акимбек ўғли охирги   йилларда «Азаттык» радиосининг ҳудудий мухбири, «Т-Медиа» нашрида журналист бўлиб ишлаган.

ЎшТВ телеканали 1991-йили Қирғизистондаги биринчи хусусий телеканал бўлиб очилган. Унга асос солган тадбиркор Халилжон Худайбердиев Ўш воқеасидан кейин АҚШга кетган.

Кейин бу телеканални Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов «қуролли одамлар билан қўрқитиш орқали сотиб олганини» айтган эди. Телеканал Худайбердиевнинг мулкини мусодара қилиш йўли билан ҳукумат тасарруфига ўтган.