«Қумтўр»даги коррупция иши. Суд Асилбек Жээнбековни икки ойга қамоқда қолдирди

411

24-сентябрда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олинган Жогорку Кенеш депутати Асилбек Жээнбековнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Суднинг қарори билан уч 30-ноябргача қамоқда бўлади.

Бу орада суд олдида депутатнинг тарафдорлари йиғилиб, Жээнбековни бўшатишни талаб қилишди.

«Бугунги акцияга фақат қариялар ва қаҳрамон оналар чиқди. Баримиз бунгча Садир Жапаров қамоқда ўтирганда Жапаровни қамоқдан бўшатишни талаб қилганмиз. Энди Жээнбековни бўшатишни талаб қиламиз. Ҳақиқат йўқ, Жээнбековнинг ҳеч қандай айби йўқ», — деди митингчиларнинг бири.

Судда Жээнбековнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Калибек Жамангулов суд қарорини «ноқонуний» деб атади.

«Асилбек Жээнбеков спикерлик вазифасини бажарган вақтда “Қумтўрни текшириш бўйича вақтинчалик депутатлар комиссиясининг қарорини қабул қилди” деган айбни қўйишмоқда. Бу факт бўйича Жээнбеков модератор сиқатида вазифасини бажарган. Ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаган. Суднинг қарори адолатсиз, ноқонуний бўлди», — деди адвокат.

Депутат Асилбек Жээнбековни МХДҚ ходимлари 2021-йилнинг 31-майида қўлга олган. Ўша куни кечда Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамаш қарорини чиқарган.