Лайлак: Тожикистон фуқаролари тарафидан қўлга олинган икки ўқувчи Қирғизистонга қайтарилди

420
Архив сурат. Сурат: Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги

23-сентябрда Баткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Ёшлик қишлоғига яқин жойда тожикистонликлар томонидан қўлга олинган икки ўқувчи Қирғизистонга қайтарилди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати билдирди.

Дастлабки маълумотлар бўйича, ўқувчилар қирғиз-тожик чегарасининг шартли ҳудудида контрабанда юкни ортишга ёрдам беришган. Бу орада Тожикистон томондан номаълум одамлар келиб икки қирғизистонликни ушлаб, «Мерседес-Бенц Спринтер» русумидаги машина билан Тожикистон ҳудудига олиб кетишган.

Сурат: Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги

24-сентябрда президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев бошқарган делегация Тожикистоннинг Соғди вилоятининг бошчиси Ражжабой Ахмадзода билан учрашди. Сўзлашувлар натижасида тожик томон ушлаб кетган икки ўқувчи чиқарилди.

Чегара хизматидан учрашувда ўсмирларнинг ушланишига тожик куч органлари ходимларининг алоқаси бор-йўқлиги ҳам қаралган.

Бундан ташқари, Алимбаев ва Ахмадзода 23-сентябрда Баткен туманининг Кўк-тош қишлоғи билан Исфара туманининг Сомониён қишлоғининг турғунлари орасида чиққан жанжал ҳам муҳокама қилинган.

«Икки томон бўлган воқеаларни изга солиш ва чегарадош ҳудудларда ижтимоий сиёсий вазиятни назорат қилиш, икки халқ ўртасида жанжалга йўл қўймаслик ва ижтимоий саҳифаларда чиқаётган провакацион маълумотларни назорат қилиш бўйича келишди», — деб билдиришди президентнинг Баткен вилоятидаги вакиллигидан.

МХДҚнинг чегара хизмати «можаро кескинлашишига йўл бермаслик мақсадида» Лайлак туманидаги ҳарбий бўлимлари кучайтирилган тартибда хизмат қилишаётганини қўшимча қилди.

Кўк-Тош қишлоғида ўқувчиларни калтакланиши

23-сентябрда Баткен вилоятида қирғиз ўқувчиларига боғлиқ яна бир можаро содир бўлган. унда Баткен туманининг Кўк-Тош қишлоғидаги Шайдулла Ғани номидаги мактабнинг тўрт ўқувчиси Тожикистоннинг 30 ўқувчиси томонидан калтакланган.

Маълумотга кўра, Ғани мактабининг 8-синфдаги ўқувчилари уйларига қайтишаётганда Тожикистоннинг Сомониён қишлоғини 11-синфдаги ўқувчилари улар билан «йўл талашиб кетиб», қирғизистонликлар калтакланган.

Кўп ўтмай калтакланган болаларнинг оталари ва қариндошлари икки тожик ўқувчисини ва уларнинг ота-онасини калтаклашган. Баткен туман маъмурияти бу воқеадан кейин икки томондан 20-40 яқин одам йиғилганини билдирган.

«Озоди» нашри Сомониён қишлоғининг турғунларига таяниб, «Кўктош қишлоғининг турғунлари мактабдан қайтган тожик болаларига тош отишганини» ёзди. Маълумотга кўра, «бир ёш бола ва катта ёшли киши ҳудудий касалхонага ётқизилган». Шунингдек, тожикистонликлар калтакланганини Исфара шаҳрининг маъмурияти ҳам тасдиқлаган.