Чуй ва Талас вилоятида сохта ПЗР-тест тайёрлашга гумонланганлар қўлга олинди

356

ИИВнинг матбуот хизмати 24-сентябрда коронавирусга салбий натижали қалбаки ПЧР-тест сотиш фактларини текшириш давом этаётганини маълум қилди.

Милициянинг маълумотига қараганда, Чуй вилоятининг Иссиқота ва Аламудун туманларида қалбаки тест қилиш бўйича икки факт аниқланган. Яна бир ҳолат Талас вилоятида қайд этилди. Чуй вилоятида олиб борилган қидирув ишлари натижасида милиция қалбаки тест тайёрлашда гумонланиб 25 ва 26 ёшдаги икки йигит қўлга олинди.

Талас вилоятида ҳам милиция томонидан гумондорлар қўлга тушди. Факт ЖУРга «Ҳужжатни қалбакилаштириш» моддаси билан рўйхатга олинди. ИИВдан қалбаки тестнинг натижаси 2000 сомдан сотилганини қўшимча қилишди.

Ҳуқуқ тартибот органлари «Али Токтакунов МедиаХаби» журналист Мээрим Сирдибаева билан бирга Бишкек ва Талас ҳудудида ПЧР-тестларни қалбакилаштириб сотган бозор ҳақида текширувни эълон қилгандан кейин қалбаки ПЧР-тест сотганларни фош қилиш бўйича фаол суриштирув ишлари бошланган.

Улар бир неча чегара ўтказиш пунктларида COVID-19га кўра салбий натижали қалбаки ПЧР-тестлар ноқонуний сотилаётганини аниқлашган.

ПЧР-тест хизмати ҳамон машҳурлигича қолмоқда. Сабаби чегарадан ўтаётганда вакцина олган фуқаролардан ҳам коронавирусга салбий натижали тест талаб қилинади.

Журналистларнинг суриштирувига минкаб ҳам реакция қилган. 25-августда министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова йиғин ўтказиб, ИИВга журналистлар айтган қалбаки маълумотнома тайёрлаш бўйича ишни тергов қилишни топширган.

Шунингдек, Бакашова соғлиқни сақлаш вазирлигига қонун бузиш фактларини текшириб, хусусий лабораторияларнинг ишини қонунга мувофиқ кўриб чиқишни, чегара хизматига фактлар бўйича хизмат текшируви олиб боришни топширган.