COVID-19: Охирги суткада икки бемор вафот этиб, 87 янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 24-сентябрга кўра коронавируснинг 87 янги ҳолати аниқланиб, 92 бемор соғайди. Икки одам касалликдан вафот этди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 46;
  • Чуй вилоятида — 16;
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Норин вилоятида — 5;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Ўш вилояти  — 4;
  • Баткен вилояти — 3;
  • Талас вилояти — 2;

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 123га етди. Ўлка бўйича 172 657 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 597 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 535 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 858.

Республика штабнинг маълумотига бўйича, 24-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 7 003 одам, иккинчи дозасини эса 4 906 одам олди.