Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 22-сентябрда собиқ депутат Кубаничбек Нурматов МХДҚнинг ТИЗОсига икки ойга қамоққа олинганини билдирди.
Собиқ депутат Кубаничбек Нурматов 20-сентябрда йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган. Тергов версияси бўйича, Нурматов 2013-йили ҳисоб палатасининг аудитори бўлган вақтда «фирибгарлик йўли» билан баҳоси 500 минг доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган.
Бундан ташқари, «Акипресс» нашрининг маълумотига қараганда, ТИВ Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчилигига Нурматовнинг номзодини кўриб чиққан. Муассасанинг матбуот хизмати хабар қилишича, собиқ депутатнинг номзоди қаралаётган вақтда ТИВда тўсқинлик қиладиган ҳужжатлар бўлмаган.
«Нурматовнинг ноқонуний ишларга аралашишини аниқлаш ТИВнинг ваколатларига кирмайди ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳамда суд органлари томонидан ҳал қилинади», — деб қўшимча қилишди муассасадан.
Нурматов ким?
Кубаничбек Нурматов «Кыргызстан» партиясининг олтинчи чақирилишининг депутати бўлган. У мандатини 2021-йилнинг 29-августида топширган. Халқ вакили бўлгунча 2012-2015-йиллари ҳисоб палатасида ишлаган.
2015-йилнинг майида унга нисбатан «ҳужжатларни қалбакилаштириш» ва «фирибгарлик» моддалари билан жиноий иш қўзғалган. У ОЎЮга қалбаки ҳужжатларни топширган деб гумон қилинган. Кейин бош прокуратура бу ишни ёпган.
Бундан ташқари, ОАВларининг маълумотига кўра, у ҳисоб палатасининг аудиторлик хизматига келгунча ноқонуний қурол сақлаш ва соғликка зарар келтириш учун икки марта жиноий жавобгарликка тортилган. Унда ИИВ билан бош прокуратура уларни Нурматовнинг аввал судлангани ҳақидаги маълумотлар йўқлигини билдиришган.