2022-йили бюджет дефицити 9,1 млрд сомга етиши айтилди

387

Иқтисод ва молия вазирлигининг матбуот хизмати 22-сентябрда муассаса вакиллари ОАВ ва фуқаровий жамият билан 2022-йилнинг бюджет лойиҳаси ва 2023-2024-йилларга тахмини бўйича учрашганини билдирди.

Учрашувда иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Алмаз Бакетаев 2022-йили бюджет танқислиги 9,1 млрд сом бўлиши тахмин қилинаётганини айтди.

Шунингдек, Бакетаевнинг айтишича, 2023-йили бюджет танқислиги камаяди — тахминан 8,1 млрд сом. Бироқ 2024-йили 8,6 млрд сомни тузиши мумкин.

Бундан ташқари, вазирнинг ўринбосари бюджетнинг даромад қисми бўйича тахминини айтиб ўтди:

  • 2022-йили — 203,6 млрд сом;
  • 2023-йили — 218,8 млрд сом;
  • 2024-йили — 231,8 млрд сом.

«Бюджетнинг 2022-2024-йиллардаги лойиҳасида президентнинг фармонига кўра, ижтимоий тўловларни оширишга, иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялашга, рақамли иқтисодга, COVID — 19 ва унинг оқибатлари билан курашишга, Баткен вилоятини ривожлантиришга маблағлар қаралган», — деб билдиришди иқтисод вазирлигидан.

Муассаса таъкидлашича, биринчи марта бюджетда уч йилга параметрларни тасдиқлаш кўриб чиқилди. Уларнинг маълумотига қараганда, бундай чора бюджет қандай бўлишини тахмин қилиш имконини беради.