Божхона хизмати: Хитой компанияси олтин концентратини қонун доирасида чиқариб кетган

368

Божхона хизмати депутат Аккулу Бердиевнинг «ГИК Кайди» хитой компанияси 17 фура олтин концентратини ноқонуний чиқариб кетгани ҳақидаги билдирувини инкор қилди. Божхона хизматидан барчаси қонуний бўлганини ва компаниянинг лицензияси борлигини билдиришди.

Муассасадан концентратни олиб чиқиш ва киритиш ваколатли давлат органидан олинган лицензия бўлгандагина мумкин деб тушунтиришди. Бундай лицензия «ГИК Кайди» ОҲЖга 26 августда берилган.

«Демак, юқорида кўрсатилган қарорга ва Қирғиз Республикасининг қонунларига мувофиқ, божхона хизматининг ходимлари томонидан флотация концентратни чиқаришга боғлиқ божхона операцияси ўтказилди», — деб билдиришди давлат божхона хизматидан.

Бердиев нима ҳақида айтди?

Қирғизистондан 17 фура олтин концентратини чиқариб кетишга ҳаракат қилаётганини депутат Аккулу Бердиев шу йилнинг январь ойи бошида айтган. Унинг айтишича, фуранинг ҳар бирига Чон-Олай туманидаги Алтин-Қазиқ конидан қазилган 4 тоннадан хом- ашё ортилган.

Аккулу Бердиев. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

У концентрация юкини Хитой билан чегарадош «Эркечтам» ўтказиш пункти орқали чиқариб кетиш ҳаракати бўлганини билдирган. Бу юкни финполнинг ходимлари ушлаб, иш қўзғашганини, бироқ ҳозирча суд қарори йўқлигини айтган. Бердиев органлардан тез орада чора кўришни талаб қилган.

Божхона хизмати эса контейнерларга ортилган концентрат божхона назоратида эканини билдирган.

«Хитойга кирмади. Юк ташувчи машинага ортилган эмас, контейнерлар божхона назоратида турибди. Ҳозирда судгача текширув ишлари бормоқда, битгандан кейин қарор қабул қилинади [юкнинг тақдири ҳал бўлади]”, – деган божхона хизмати.

Шундан сўнг Бердиев бу масалани 22 сентябрда парламент йиғинида ҳам кўтарган. У «ГИК Кайди» компанияси Қирғизистондан 17 фурага юкланган олтин концентратни чиқариб кетганини билдирган. Унинг айтишича, божхона хизмати олтин концентрати Ўзбекистон билан чегарадош «Достук» назорат ўтказиш пунктидан чиқариб кетилганини тасдиқлаган.

«Кеча бу масалани қўмитада муҳокама қилдик. «Кайди» [«ГИК Кайди»] компаниясининг Альтин-Қазиқ конини қазишга лицензияси тўхтатилган. Ўтган йили «Эркечтам» ўтказиш пунктида олтин концентрати ортилган 17 фура ушланган. Унда иқтисодий жиноятчиликларга қарши курашиш хизмати текшира бошлаган. Бироқ бугун компанияни олтинни чиқариб кетишга улгурганини билдим», — деган халқ вакили.

Депутат буни коррупция билан боғлаб, текширув ўтказишни талаб қилган.

«Вазир, божхоналар даражасидаги коррупция тўхтамаяпти. Бу иш судда бўлишига қарамай «Кайди» компанияси коррупция йўллари билан эскирган лицензиясини янгилабди. Божхона хизматининг раҳбари Самат Сатаровичга қўнғироқ қилсам «мен билмай қолибман, болалар чиқариб юборибди. «Эркечтам»дан эмас, «Достук»дан ўтказиб поездга юклаб кетибди» дейди. Шундай бўлаверса давлат ривожланиши қийин бўлади», — деган Бердиев.

Унинг айтишича, бу схема атрофида катта пул айланади, чиқарилган концентратнинг тахминий суммаси 253 минг долларни ташкил қилади. Депутат бош прокурор Курманкул Зулушевдан буни диққат билан текширишни сўраган.

Яқинда енгил саноат ўтин-энергетика комплекси ва кондан фойдаланиш бўйича қўмитанинг аъзолари депутат Аккулу Бердиевнинг таклифи билан «Кайди» компаниясининг фаолиятини ва Чонг-Олай туманидаги Олтин-қозиқ конидаги рудани текширадиган муассасалар аро комиссия тузиш қарорини чиқаришган.