Балиқларнинг оқиши. Оқбура сойининг суви лабораториядан тоза чиқди

424
Сурат: «Турмуш» нашри

Ўш шаҳар мэриясидан «Клооп»га Оқбура сойининг суви лабораторияда текширилгандан кейин натижаси тоза чиққанини маълум қилишди. Уч кун олдин дарёга оқиб келган чала жон балиқлар бўйича экспертиза ҳозирча чиқмади.

18-сентябрда Оқбура сойида оқаётган чала жон балиқларни елим халталарга тўплаётган турғунлар ҳақидаги видео тарқаган. Маҳаллий турғунлар «дарёга зарарли модда тўкилгани учун балиқлар шу ҳолга келган» деб тахмин қилишган. Шунингдек, айримлари ичимлик сувидан фойдаланишдан хавотирланишган.

Экотехинспекциянинг Ўш шаҳри бўйича бошқармасининг бош нозири Илияз Матанбаев хавотирга асос йўқлигини билдирди. Унинг айтишича, Оқбура сойининг суви кўпинча экинларни суғоришга ишлатилади, ичимлик суви «Ўш шаҳар сув канал» хизмати томонидан текширилгандан кейин берилади.

«Сойнинг сувини ўзи ичиб бўлмайди. Балиқлар бўйича лабораториядан хулоса чиққандан кейин аниқланиб қўшимча маълумот берилади. Бирор бир зарарли нарсани ташлаб қўйиши мумкин ёки бирор ким ток қўйган бўлиши мумкин», — деди Матанбаев.

18-сентябрда тарқалган видеода 6-7 киши Оқбура сойига тушиб, балиқни қармоқ билан эмас, қўли билан ушлаб халталарга солаётганини кўриш мумкин. Мазкур видео тармоқларга тарқалгандан кейин Ўш шаҳрининг мэрияси турғунларга Оқбура сойида оқаётган балиқларни ушлашдан, уларни ейиш ва сотишдан узоқ бўлишга чақирган. Шунингдек, балиқларни оммавий равишда оқишининг сабаби аниқланаётганини маълум қилишган.