Ўш: 31 ёшдаги шахс укасини пичоқлашда гумонланиб қўлга олинди

402
Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати

Ўш шаҳрининг 31 ёшдаги турғуни укасини пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, воқеа 21-сентябрда соат 07:00 атрофида бўлган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига шаҳардаги Манас-Ата кичик туманида ака-укалар орасида жанжал чиққани ҳақида хабар келган.

Воқеа жойига борган тезкор тергов гуруҳи 31 ёшдаги одам ўзининг 28 ёшдаги укасига пичоқ сайиб, жабрланувчи кўп қон йўқотганидан вафот этганини аниқлаган.

«Гумондор ўз кўрсатмасида вафот этган укаси ҳар куни ичиб келиб, уйда жанжал чиқаравергани сабаб онаси иккисига тинчлик бермагани учун аччиқланиб шу ишга қўл урганини айтди», — деб ёзилади маълумотда.

Мазкур факт бўйича «Одам ўлдириш» моддаси билан судгача текширув иши очилиб, тегишли экспертизалар тайинланган. Гумонланувчи Ўш ШИИБнинг тергов хизматига етказилди.

Шундай воқеа Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида содир бўлган. Унда 43 ёшдаги турғуннинг ўлимида гумонланиб марҳумнинг қайнукаси қўлга олинган. Терговнинг маълумоти бўйича, марҳум гумондор билан спиртли ичимлик ичиб ўтиришган. Уларнинг орасида келишмовчилик бўлиб, гумондор поччасини калтаклаб ўлдиргани маълум қилинган.