Жапаров Пермдаги воқеа муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Давлат раҳбари Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путинга ва Перм университетида ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. 20 сентябрнинг тонгида мазкур университетнинг талабаси отган ўқдан 6 киши ҳалок бўлган.

«Қирғизистоннинг ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига чин юракдан ҳамдардлик билдириб, бу фожиада жабрланганларнинг ҳаммаси тез орада соғайишини тилайман», — деб айтилади телеграммада.

Қирғизистоннинг ТИВ маълумотига кўра, жабрланганлар билан ҳалок бўлганлар орасида қирғизистонликлар йўқ.

Перм университетидаги воқеа

Перм давлат университетида 20 сентябрда талаба ўқув юртида ҳар томонга ўқ отган. Натижада 6 киши ҳалок бўлиб, 20дан ортиғи яраланган. Ҳужум қилган талаба қўлга олинган.

Россиянинг ОАВлари қўлга олиш вақтида жиноятчи яраланиб, ҳозирда реанимацияда эканини билдиришган. Baza ва РБКнинг маълумотига кўра, ҳужум қилган талаба — 18 ёшдаги Тимур Бекмансуров. У шу олийгоҳга бу йил ўқишга кирган. Перм давлат университетида у ҳуқуқшунослик факультетида «Суд экспертизаси» мутахассислиги бўйича (шартнома асосида) ўқиган.

Ўқ отиш факти бўйича полиция икки ёки ундан кўп одамни ўлдириш бўйича иш қўзғади.

Пермда 21 сентябрь ҳалок бўлганларга мотам куни деб эълон қилинди. барча олийгоҳларда ўқиш тўхтатилди.