Бишкек мэрияси «автомобил тўхтатувчи жойларнинг замонавий тизимини» яратишга ваъда берди

367

20 сентябрда Бишкек шаҳар мэрияси муниципалитет яқин орада шаҳарнинг автотўхтов жойларини модернизациялашни режалаштираётганини билдирди.

Нима ишлар бажарилади?

Мэриянинг маълумотига кўра, Бишкекда паркинг тизимини тартибга келтиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун мэрия биринчи навбатда шаҳар кўчаларида ишлаётган муниципал автотўхтов жойларида, бозор, истироҳат боғлари ва аҳоли кўп йиғилган жойларда тизимни автоматлаштирмоқчи.

«Келажакдаги автотураргоҳлар аппарат ва дастурий комплексларга асосланган замонавий системалар билан жиҳозланади, бу операторнинг иштирокини қисқартиради. Натижада шаҳардаги барча автотўхтов жойлари тартибга келтирилиб, шаҳар турғунлари замонавий, тоза жойларга эга бўлишади», — деб билдиришди мэриядан.

Бу ҳаракатни тез орада амалга ошириш учун шаҳар мэриясида масала устида ишлайдиган ишчи гуруҳ тузилади.

Шаҳарнинг автотўхтов жойлари

Бишкекдаги муҳим масалалар — автотўхтов жойлари. Йил ўтган сари шаҳарда машиналар сони кўпайгани билан тўхташ жойлари етишмайди.

2021 йилнинг мартида 24.kg нашрининг журналистлари Бишкекдаги йўл инфраструктурасининг яхшиланиши бўйича олиб борган таҳлилининг асосида материал берган. Унда шаҳар ҳукумати тротуарларни эмас, йўлларни таъмирлашга аҳамият бериши айтилган.

Расмий маълумотлар бўйича, охирги етти йилда Бишкекда автомашиналарнинг сони 40%га кўпайган. 2020 йилнинг бошига кўра пойтахтда 400 мингдан ортиқ машина рўйхатга олинган. Уларнинг ҳар бирига ўрта ҳисоб билан автотўхтов жойидан 9 кв метр ер керак. Шунда умумий 376 гектарни эгаллайди.

Журналистлар Бишкекда автомашиналар эгаллаган ернинг реал майдони анча кўплигини таъкидлашади, сабаби автомашина учун камида икки автотўхтов жойлари фойдаланилади — уйнинг ва ишнинг яқинида.

Натижада ҳайдовчилар автотўхтов учун доим пиёдалар юрган тротуарлардан фойдаланишади. Бироқ журналистлар тротуарлар паркинг сифатида фойдаланилгани сабаб пиёдалар катта хавфга дуч келишаётганини таъкидлашади — одамларни тротуарларда ва уйнинг ҳовлисига уриб кетишади.