Ўш вилоятининг етакчиси «чой уюштиришни» тўхтатишга чақирди

448
Сурат: Президентнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги

Президентнинг Ўш вилоятидаги вакили Зиядин Жамалдинов қишлоқ ҳукумати раҳбарларини «текширув органларига чой ташкил қилишни тўхтатишга» чақирди. Вилоят раҳбари бу билдирувни 17 сентябрда Қорасув туманида ўтган йиғинда билдирди.

Вакилликнинг матбуот хизмати «Клооп»га билдиришича, учрашувга турғунлар, қишлоқ ҳукумати раҳбарлари, қишлоқ кенгашининг раислари ва депутатлари қатнашган. Жамалдинов муниципал ходимларга «бюджетга зарар келтирмай, тоза ишлаш кераклигини» айтиб, текширув органларига чой ташкил қилмасликка чақирди.

Сурат: Президентнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги

«Текширув органлари қишлоқ ҳукуматларини навбатга қўйиб олган. Уларни текшириб турса, кейин «4-5 киши бўлиб келамиз, бизга чой тайёрда» дейди. Бориб сўйилган ҳайвонни ейишади. Уни қишлоқ ҳукуматлари ўз ҳамёнидан тўлармиди? Йўқ. Барини ҳукуматнинг бюджетидан олади. Ҳозир қишлоқ ҳукуматларига «тўхтатинглар» деб айтяпман. Буни ўзимдан бошлай дедим. Ҳозир беш туманни айланиб келдим, ҳеч қаерда сўйиш емай, чой ичмай келдим, мана ҳеч нарса бўлмадим», — деган Жамалдинов.

Ўшнинг мэри депутатларга ташкил қилган «тушлик»

Бир ой олдин Ўш шаҳрининг мери мерлик лавозимига тайинлангандан кетсин шаҳар кенгашининг депутатларига, вице-мэрларига ва мэриянинг ходимларига шаҳардаги «ИЗЮМ» ресторанида тушлик ташкил қилган.

Унда от сўйилган. Журналист Даткабек Шабданбеков ресторандан жонли эфирга чиқиб, «халқ вакиллари овозни шундай дастурхонга, от гўштига алмаштирадими», “«чой» шаҳар ғазнаси ҳисобидан ташкил қилиняптими» деб сўраган.

Мэриянинг аппарат бошчиси Жалил Осмонов «чой» қайси пулга ташкил қилингани ҳақидаги саволга аниқ жавоб беролмаган. Ўша вақтда депутат бўлган Нурбек Исмаилов халқ вакиллари сессиядан кейин «чой» ичаётганини айтиб, «ҳар ким ўз пулига чой ичяпти. Ҳеч қандай сиёсат йўқ. Мэрдан чой йўқ бу ерда» деб жавоб берган.

Бироқ «Улуттар Биримдиги» партиясидан депутат бўлган Абдижапар Аккулов «чой»ни ўша вақтда янги сайланган мер Алмаз Мамбетов уюштирганини тасдиқлаган. Бундан ташқари, «Биздин Кыргызстан» партиясидан депутат бўлган Нуркиз Кадирбек қизи ҳам Аккуловнинг сўзларини тасдиқлаган.

Чой ташкил қилингандан кейин 6 сентябрда «ИЗЮМ»нинг етакчиси Марс Исаев мэр Алмаз Мамбетовнинг буйруғи билан биринчи вице-мэр бўлиб тайинланган.