Бишкек — «Манас» аэропорти йўлида мотоцикл ҳайдовчиси уриб кетган аёл вафот этди

327

19-сентябрь куни кечда Бишкек — «Манас» аэропорти йўлида мотоцикл бошқариб кетаётган одам аёлни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойда ҳалок бўлган.

Чуй ВИИББнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг журналистига 20-сентябрда мазкур факт ЖУРга «йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларини эксплуатациясини бузиш» моддаси билан рўйхатга олинганини билдиришди. Йўл ҳалокати бўлган жойга Сокулук ТИИБнинг милиция ходимлари келган.

Қўлга олинган фуқаро 1992-йили туғилган. Сурат: Чуй ВИИББи.

Милициянинг маълумотига қараганда, гумондор 1992-йили туғилган. У Сокулук ТИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Иш бўйича судгача текширув давом этмоқда.

Бундан ташқари, блогер Болот Ибрагимов Instagram саҳифасида аёлнинг ўлими билан тугаган воқеа ҳодиса бўлган ҳудудга яқин яшаган турғунларнинг норозилигига сабаб бўлганини билдирди. Маҳаллий халқ воқеа бўлган йўлни тўсишган, бироқ милиция ходимлари келгандан кейин тарқалишган.