Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этиб, 58 кишида вирус аниқланди

Республика штаби 20-сентябрда ўлкада коронавируснинг 58 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 36;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Чуй вилоятида — 6;
  • Жалолобод вилоятида — 5;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1.

Ўтган суткада 72 бемор соғайиб, икки киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 177 780га етди. Касалликдан 172 261 бемор соғайиб, 2 590 киши вафот этди.

Бугунги кунда 591 бемор касалхоналарда, 868 киши уй шароитида даволанмоқда.