Бишкек шаҳар ИИББи: Ўн турк фуқаросига паспорт бериш иши судга ўтказилди

368

Бишкек ШИИББининг матбуот хизмати Туркиянинг махсус хизмати томонидан ўғирланган Орхан Инандига ва турк фуқароларига ноқонуний паспорт бериши текширилиб, судга ўтганини маълум қилди.

Орхан Инандининг паспорти

Милициядан билдиришгандай, судгача текширув «лавозимдан фойдаланиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича олиб борилган.

«Қирғиз фуқаролигини олиш учун ҳужжатларнинг пакети қалбаки бўлган ва бланклар қўпол қонун бузишлар билан тузилган. Ўлкадан ташқарида юрган уч турк фуқароси Қирғизитсоннинг давлат чегарасини кесиб ўтишган эмас. Туркиянинг яна еети фуқароси Қирғизистонга келиб, паспортларини олгандан кейин зудлик билан чиқиб кетишган», — деб ёзилади Бишкек ШИИБи тарқатган билдирувда.

Милициянинг маълумотига кўра, мазкур ўн турк фуқароси Туркиянинг ФЕТО* ташкилотининг рўйхатида бўлган.

*ФЕТО ёки диний олим «Фетхуллах Гүленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб топилиб, 2016-йилдаги тўнтарилишда айбланмоқда. Бироқ Фетхуллах Гулен бу айбларни инкор қилиб келади.

Тергов ишлари давомида фуқаролик ҳолатларига далотлатномалар ёзиш департаментининг директори Мухаббат Пратовага, паспорт столнинг собиқ етакчиси Гулнара Бердигуловага ва собиқ вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашевга гумонланаётгани бўйича билдирув берилди.

Бундан ташқари, турк фуқароларига паспортларни ноқонуний беришга собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов ҳам гуомнланмоқда.

Сапар Исаков билан Алмазбек Атамбаев 2017-йили янги паспортларни кўрмоқда.

Билдирувлар Президентга қарашли фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг собиқ мусъул котиби Эрнист Апиловга, давлат рўйхатга олиш хизмати ҳузуридаги фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш департаментининг собиқ етакчиси Дуйшўн Сатибалдиевга ҳам берилди.

Бундан ташқари собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан МХДҚнинг собиқ раиси Бусурманкул Табалдиевга халқаро қидирув эълон қилинди.

Улар Туркиядан келганларга қирғиз фуқаролигини бериш жараёнини тезлаштириш бўйича ҳужжатларга қўл қўйиб, ноқонуний кўрсатма беришда гумонланмоқда.

15-сентябрда 2016-йили чет эл фуқароларига қирғиз паспортини ноқонуний беришга боғлиқ Атамбаевга нисбатан «Коррупция» моддаси билан судгача текширув бошланиб, жиноий иш Биринчи Май туман судига ўтказиб берилган.

Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев жиноятда гумонланаётгани бўйича айблов хулосаси 17-сентябрда, президентнинг туғилгани кунида топширилганини таъкидлаган.

Турк фуқароларига паспорт бериш иши

Шу йилнинг 10-июлида Бишкек ШИИББи 2016-йили чет ўлкалик фуқароларга қирғиз паспортини ноқонуний бериш факти бўйича «Коррупция» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Алмазбек Атамбаев билан Фарид Ниязов

Собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев ва президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди* ва Туркиянинг ўнлаган фуқароларига қирғиз паспортини ноқонуний беришда гумонланишмоқда.

*Орхан Инанди 2012-йили Қирғизистон фуқаролигини олган. У ўғирланганлан кейин МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев Инандига берилган паспортнинг қонунийлиги 2019-йилдан бери текширилаётьганини маълум қилган.

Ишни тергов қилган Бишкек ШИИББи бу иш асосида давлат рўйхатга олиш хизматининг аҳолини рўйхатга олиш департаментининг собиқ бошчиси Дуйшўн Сатибалдиевни ва фуқаровий масалалар бўйича комиссиянинг собиқ масъул котиби Эрнист Апиловни ҳам қўлга олган.

Судгача текширув Орхан Инанди Туркиянинг махсус хизмати томонидан ўғирланиб, Анқарага етказилгандан кейин бошланган. Турк ҳукумати Инандини «ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги етакчиси» деб атаб, Туркиянинг бош прокуратураси уни 22,5 йилга судлашни сўрамоқда.

Ниязов Қирғизистоннинг куч органлари унга нисбатан қўзғалган ишни «сиёсий буйруқ» деб атади. Шунингдек, Ниязов тергов органлари «унга қарши ҳеч нарса топмай», бироқ «бошлиқни буйруғини бажаришмоқда» деб билдирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов