«Ғилдиракларига ўқ отилди». Тожикистонга ноқонуний кўмир ташиб кетаётганлар қўлга олинди

396
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Майти қишлоғидан Тожикистонга кўмирни ноқонуний ташиб кетаётган икки машинанинг ҳайдовчилари қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегарар хизмати 17-сентябрда билдирди.

Маълумотга кўра, чегарачилар мазкур қишлоқдан ноқонуний юк ташиб кетаётган «Мерседес» ва «МАН» русумидаги икки юк ташувчи машинани тўхтатган. Бироқ ҳайдовчилар бўйсунмай, қочиб кетишга ҳаракат қилган.

Ҳарбийлар огоҳлантириш мақсадида осмонга ўқ отиб, охири автомашиналарнинг ғилдиракларига отиб тўхтатишган.

Қўлга олинганлар ҳеч қандай руҳсат қоғозисиз 15 тонна кўмирни олиб ўтишга ҳаракат қилгани аниқланган. Ҳозирда ҳайдовчилар ва юк тегишли органларга ўтказиб берилди.

Қирғизистон 21-майдан бошлаб Тожикистоннинг фуқароларига қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқишни, чегара орқали ўтишга, давлатда бўлиш ва транзитга вақтинча чеклов киритган. Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов бу қарор чегарадаги муаммоли масалалар ҳал бўлгунча қабул қилинганини маълум қилди.

Қирғизистон Тожикистон билан чегарани 28-апрелдан 1-майгача давом этган ҳарбий агрессиядан кейин ёпган. Унда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган — уларнинг орасида тинг аҳоли, ёш болалар ва ҳарбийлар бор. Бундан ташқари, тожик ҳарбийларининг ҳаракатидан 140 уй ёниб, 84 объект бузилган.