COVID-19нинг 86 янги ҳолати қайд этилиб, уч нафар бемор вафот этди

401

Республика штаби 18-сентябрда Қирғизистонда коронавируснинг 86 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 54;
  • Иссиқкўл вилоятида — 14;
  • Чуй вилоятида — 13;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Ўш шаҳрида — 1;
  • Талас вилоятида — 1.

Шунингдек, ўтган суткада 96 бемор соғайиб, уч киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 177 653га етди. Касалликдан 172 111 бемор соғайиб, 2 586 киши вафот этган.

Бугунги кунда 586 бемор касалхоналарда, 900 киши уй шароитида даволанмоқда.