Парламент сайловига деярлик 600 млн сом сарфланади, унинг кўпи маош учун сарфланади

368

Марказий сайлов комиссияси 28-ноябрда бўладиган парламент сайловига 592 млн 531 минг сом сарфлашини маълум қилди.

Мазкур маблағнинг энг кўп қисми — 339 млн 496 минг сом — ҳудудий сайлов комиссияларига маош сифатида берилади. МСКдан сайловда умумий 31 мингдан ортиқ одам ишлашини таъкидлайди.

  • 36 ҳудудий сайлов комиссиясида — 540 ходим;
  • 2 435 участка сайлов комиссиясида — 30 527 ходим;
  • 57 ТИВнинг участкалари — 456 ходим.

Маблағларнинг 235 млн соми сайловга тайёргарлик кўриш учун керакли сотиб олишларни олиб боришга сарфланади. Масалан, уяли алоқа учун, канцеляр воситаларни сотиб олишга ва интернет билан таъминлашга.

Шунингдек, МСК мазкур маблағга бюллетень ва плакатларни чиқариб, сайлов ҳақида маълумотларни ОАВ орқали эълон қилади ва санитар воситаларни сотиб олади.

Бундан ташқари, қолган 18 млн сом Ташқи ишлар вазрилигига берилади — улар чет ўлкадаги қирғизистонликларни сайловга қатнашиш ҳуқуқини таъминлайди.

Марказий сайлов комиссияси Техник қўллаш мутахассислар гуруҳининг 600 ходимига ва автоматлаштирилган ҳисоб урналарнинг 2 290 операторига ҳам маош тўлайди. Шунингдек, сайлов участкаларида жамоат тартибини таъминлаган 4 942 милиция ходимларига ҳам пул тўланади.

Сайлов қандай тартибда ўтади?

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.

*«Очиқ рўйхат» ёки преференциявий сайлов тизимида сайловчи партияни ва унинг рўйхатидаги маълум бир номзодни танлаб олиш имконига эга бўлади. бу усул билан партия ва унинг рўйхатида энг кўп овоз олган номзод парламентга ўтади.

Сайлов куни сайловчиларга икки бюллетень берилади: бири партия ва унинг рўйхатидаги номзодларга, иккинчиси бир мандатли округлардан номзодларга овоз бериш учун. Агар сайловчи партияни белгилаб, бироқ унинг рўйхатидаги номзодни танламаса бюллетень яроқли бўлиб қолади — овоз бутун партияга берилади. Бюллетенда партиянинг дастлабки 54 номзодини танласа бўлади.

Депутаттларни бир мандатли система билан сайлаш учун Қирғизистоннинг ҳудуди 36 округга бўлинди. Округларнинг тўққизи Ўш вилояти ва Ўш шаҳрига, еттиси Жалолобод вилоятига, олтиси Чуй вилоятига, тўртови Бишкек шаҳрига, Баткен ва Иссиқкўл вилоятларига учтадан, Талас ва Норин вилоятларига иккитадан берилган.