Ўш мэриясининг тадбирида Матраимовнинг номидан Акжол Махмудовга квартира совға қилинди

359

Ўш мэрияси ўтказган спортчиларни тақдирлаш маросимида полвон Акжол Махмудовга собиқ божхоначи, коррупционер Райимбек Матраимов томонидан уч хонали квартира совға қилинди. Уни Жогорку Кенеш депутати, Матраимовнинг тарафдори Шайлообек Атазов топширди.

«"Исмаил-Ата" жамоат фондининг президенти Райимбек Исмаилович томонидан Акжол Махмудовга Бишкекдан элиталик уй берилди. Шуни топширишга рухсат беринглар», — деди Атазов сахнадан.

 

Тадбирда Ўшнинг мэри Алмаз Мамбетов, парламент депутати Айбек Осмонов ҳам бўлди.

Ўш мэриясининг матбуот хизмати мазкур тадбирга 500га яқин спортчи, мураббийлар ва спорт шифокорлари чақириб чийланганини билдирди. Бироқ унда Матраимов томонидан совға берилгани ҳақида маълумот беришмаган.

Акжол Махмудов — Токио-2020 олимпиадасида грек-рим кураши бўйича кумуш медални қўлга киритди. Бунинг учун унга давлат томонидан иккинчи даражадаги «Манас» ордени, 10 млн сом ва Toyota RAV4 русумидаги машина берилган. Ўш мэрияси спортчига мустақиллик кунида «Визион» қурилиш компанияси билан биргаликда шаҳардан икки хонали уй ва пул совға қилинган.

Махмудов ва Матраимовнинг тарафдорлари

Мэрия ўтказган тадбирда Матраимовларнинг фаол тарафдорлари ҳам юргани айтилган. Уларнинг айримлари ижтимоий тармоқларга спортчи Акжол Махмудов билан тушган суратларни жойлашди.

Скрин Илимбек Аттокуровнинг инстаграм саҳифасидан олинди

Скрин Али Абдразаковнинг инстаграм саҳифасидан олинди

3-сентябрда, Махмудов Матраимовларнинг EREM спорт клубига ҳам борган. У клубда шуғулланган болалар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган.

Уйни топширган депутат Шайлообек Атазов эса Матраимовларнинг оиласини яқин одами ҳисобланади. Олдин у EREM спорт клубида ижрочи директор бўлиб ишлаган. Ўтган йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Матраимовларга қарашли «Мекеним Кыргызстан» партияси билан келган.

Шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтган Матраимовни қўллаш митингига қатнашган.

Матраимовлар ва журналистик текширувлар

Матраимовлар Қирғизистон жанубидаги энг таъсирли клан деб саналади. Ака-укаларнинг каттаси Искендер Матраимов Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишида депутат.

Уларнинг орасидан энг таниқлиси Райимбек Матраимов олдин божхона хизмати раисининг ўринбосари бўлган. у — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг божхонадаги коррупция ва контрабанда, пулларни қонунийлаштириш бўйича журналистик текширувларнинг бош фигурантларидан бири.

Қирғизистонда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда олиб ўтишга йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Контрабанда бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу схема борлигини исботлашган, манбаларнинг бари Айеркен Саймаити у қандай ишлашини айтиб берган.

Шунингдек у божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнес ишлашини таъминлаганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққандан кейин 2019-йилнинг ноябрь ойида Истамбул кафеларининг бирида ўлдирилган.

Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин МХДҚ Матраимовни ўтган йилнинг 20-октябрда қўлга олган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа мансабдорлар 2016-йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб ишлатиб келишган.

Ўша куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан келишиб, 2020-йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлашни ваъда қилганини билдирган.

24-декабрда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сом зарарни тўлиқ тўлаганини айтган. Бу сумманинг кўпини, аниқроғи 1,4 млрд сомни Матраимов молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўткашган, қолганини савдо маркази ва 9 уй турида берган.

Жорий йилнинг 11-февралида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Матраимовни «Коррупция» моддаси бўйича айбдор деб топган. Матраимов суд залида божхонада коррупция схемасини тузганини тан олган. Бироқ унга 260 минг сом жарима солиниб, зуд залидан озод қилинган. шунингдек суд унинг кўчмас мулкларини ва банк ҳисобларини ҳибсдан чиқарган. Бунга Матраимов тергов билан келишиб, кетирилган зарарни тўлагани асос бўлганини маълум қилинган.

18-февралда, Матраимов яна қўлга олиниб, икки ойга қамалган. У «жиноий даромадларни қонунийлаштиришда» айбланган эди. Шунда Ўш ва Бишкек шаҳарларида Матраимовни қўллаш митинга ўтган. Унга депутатлар Бактибек Райимкулов, Таабалди Тиллаев ва Шайлообек Атазов қатнашган.

15-апрелда эса МХДҚ Матраимовга нисбатан қўзғалган жиноий ишни қисқартириб, уни қамоқдан чиқарган. Махсус хизмат буни Матраимов ва яқинларининг чет давлатларида мулклари топилмагани билан тушунтирган. Бироқ суриштирувчи журналистлар Матраимовнинг аёли Уулкан Тургунова (Сулайманова) билан уйғур миллатли тадбиркор Хабибулла Абдукадир БААда бошлаган бизнесларини, Матраимовларга тегишли аппартаментини топган.