Республика штаби 18-сентябрда Қирғизистонда коронавируснинг 86 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 54;
- Иссиқкўл вилоятида — 14;
- Чуй вилоятида — 13;
- Норин вилоятида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 1;
- Ўш шаҳрида — 1;
- Талас вилоятида — 1.
Шунингдек, ўтган суткада 96 бемор соғайиб, уч киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 177 653га етди. Касалликдан 172 111 бемор соғайиб, 2 586 киши вафот этган.
Бугунги кунда 586 бемор касалхоналарда, 900 киши уй шароитида даволанмоқда.