Баткен вилоятининг Лайлак туманида 12-сентябрда «Хонда Стэпвагэн» ва «Хонда Фит» русумидаги машиналар тўқнашиб, икки киши қурбон бўлди. Яна етти киши турли даражада жароҳатланган.
ФҲВнинг маълумотига қараганда, воқеа Исфана — Кайрагач автойўлида содир бўлган.
Воқеа бўлган жойга уч қутқарувчи жалб қилиниб, жасадларни машинадан чиқариб, милицияга ўтказиб берган. Жабрланганлар тез ёрдам орқали Сулукту касалхонасига етказилган.
Жорий йилнинг 17-августида ҳам шундай йўл ҳалокати содир бўлган. Унда Бишкек — Норин — Торугарт автойўлининг 172-чақиримида 10дан ортиқ йўловчини олиб кетаётган «Мерседес-Бенц-Спринтер» ва оғир юк ташувчи «МАН» машиналари тўқнашиб, 23 одам жабрланган.
Маршрутканинг беш йўловчиси воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган. 74 ёшли киши ва бир гўдак касалхонада вафот этган. Жабрланган 16 одам Балиқчи шаҳар ва Қўчқор туман касалхоналарига ётқизилган.
ИИВнинг маълумотига таянсак, 2021-йилнинг саккиз ойида Қирғизистонда 4 минг 637 йўл ҳалоктаи содир бўлиб, бунинг оқибатида 497 киши кўз юмган. Бундан ташқари, 6900 одам жароҳатланган.