COVID-19: 68 янги ҳолат қайд этилиб, икки киши вафот этди

Ўлкада 13-сентябрда коронавируснинг 68 янги ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда республика тезкор штаби билдирди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 31;
  • Чуй вилояти - 15;
  • Иссиқкўл вилояти - 8 ta;
  • Боткен вилояти - 3;
  • Жалолобод вилояти - 4;
  • Ўш - 3;
  • Норин вилояти - 4.

Бундан ташқари, охирги суткада 102 одам коронавирусдан соғайиб чиқди. Ўлкада COVID-19 касаллигидан соғайганларнинг умумий сони 171 428га етди. Ҳозирда 655 киши касалхонада, 1046 киши уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, охирги суткада икки киши бу касалликдан вафот этди. Пандемия бошлангандан бери 2572 одам вирусдан вафот этган.

Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, ўтган суткада COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 3103 одам, 3456 киши иккинчи дозасини олди.