«Реформа» ва «Ата Мекен» сайловга бирга қатнашиш учун бирлашди

369
«Реформа» партиясининг фейсбук саҳифасидан олинди

«Реформа» ва «Ата-Мекен» сиёсий партиялари 28-ноябрда бўладиган парламент сайловига бирга қатнашади. Бу билдирув «Реформа» партиясининг фейсбук саҳифасида 11-сентябрда эълон қилинди.

«"Реформа" сиёсий партияси билан "Ата-Мекен" сиёсий партияси кузда ўтувчи парламент сайловига бирга бориш мақсадида демократик коалиция тузиш меморандумини имзолашди. Демократик кучларни бирлашишга чақирамиз!» — деб ёзилади билдирувда.

2-сентябрда «Ата Мекен» ва «Реформа» партияларининг лидерлари ва вакиллари учрашган. Унда парламент сайлови олдидан бирлашиш бўйича масала қаралгани ҳақида хабар қилинган эди.

2020-йилнинг 4-октябрида ўтган парламент сайловида «Ата Мекен» 4,08%, «Реформа» 1,66% овоз олган. Икки партиянинг аъзолари 5-октябрда сайлов ўнатижасидан норози бўлиб чиққан сиёсий партияларнинг орасида бўлишган. Натижада октябрь воқеалари ҳукумат алмашувига олиб келган.

Олдинда бўладиган парламент сайловига 75 партия қатнашиш ниятини билдирди.

Янги Конституцияга мувофиқ, Жогорку Кенешга 90 депутат беш йилга сайланади. Депутатларнинг 54 партия рўйхати билан, 36 нафар бир мандатли округ билан сайланади.