Телебошловчи Алексей Филатов пневмониядан вафот этди

201
Марҳум телебошловчи Алексей Филатов

12-сентябрга ўтар кечаси телебошловчи Алексей Филатов коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда унинг устози, жамоат арбоби Ассол Модокматова фейсбук саҳифасига ёзди.

Филатов икки ойдан кейин 33 ёшга тўлар эди. Бундан уч кун олдин Модокматова унинг шогирди пневмония сабаб касалхонага ётқизилганини ва унинг аҳволи оғирлигини маълум қилган эди. 11-сентябрда шифокорлар уни сунъий нафас берувчи аппаратга улашган.

«Мен Филатовни “Лимон” газетасининг таҳририятида кўрганимда у 15 ёшдаи эди. Мен уни юлдуз бўлишига ишонганман. У билан ҳар куни ишладим. Шундай қилиб у “Хит-парад” мусиқий дастурини олиб борди. Кейин кўплаган лойиҳаларда бошловчи бўлди. Филатов мени ҳар йили туғилган куним билан тонгга яқин табрикларди, энди унинг йўқлигига ишонгим келмайди», — деб хотирлади Молдокматова ўзининг шогирдини.

Алексей Филатов — жамоатчиликка «Хит-парад» дастури билан танилган. Шунингдек, у «Филатов мактаби» номли хусусий рақс мактабини очиб, ишлатган.