Қирғизистонда COVID-19нинг янги 75 ҳолати қайд этилиб, 3 бемор вафот этди

430

Республика штаби 12-сентябрда коронавирус юқтирган 3 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 572 киши вафот этган.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 75 ҳолати қайд этилди — Бишкек шаҳрида — 38, Чуй вилоятида — 13, Иссиқкўл вилоятида — 11, Баткен вилоятида — 3, Жалолобод ва Талас вилоятларида — тўрттадан, Ўш ва Норин вилоятларида — биттадан. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 177 158га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 102 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 171 158 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 655 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 1 046.

Охирги суткада умумий 6 559 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 12-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 734 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 521 мингдан ортиқ.