«550 минг доллар». МСКнинг аъзоси Ақилбек Эшимов товламачиликда гумонланиб қўлга олинди

199

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Акилбек Эшимов «йирик миқдордаги фирибгарликда» гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 11-сентябрда маълум қилди.

Маълумотга кўра, олдин махсус хизматга «А.Д.» исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Эшимовга нисбатан чора кўришни сўраган. Ариза эгаси Эшимов «Кыргызстан» партиясининг лидери билан олдиндан сўзлашиб бериш учун ундан 550 минг доллар олганини ёзди.

Жабрланувчининг айтишича, у бу пулларни 2020-йилдаги парламент сайловида мазкур партиянинг рўйхатида «биринчи бешликка кириш учун» берган. Парламент сайловининг натижаси кўплаган қонунбузарликлар сабаб бекор қилинган.

«Ўзига олган мажбуриятларни бажармай, МСКнинг аъзоси ва партияларнинг бирини лидери 300 минг долларни қайтариб, қолган 250 минг долларни ўзлаштирган», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

Бош прокуратура Эшимовга «Фирибгарлик» моддаси билан гумонланаётгани ҳақида билдирув бериб, Биринчи май туман суди уни МХДҚнинг тергов изоляторига киритди.

Акилбек Эшимов 2016-йилдан бошлаб МСКнинг аъзоси. 2021-йили МСКнинг аъзолигига Эшимовнинг номзодини «Кыргызстан» фракцияси таклиф қилган. У Жогорку Кенешда бешинчи чақирилишда «Республика» партиясидан депутат бўлган.