Боткен: Фаоллар ҳукуматнинг ваъдасини назорат қилувчи сайт ишлаб чиқди

317

Боткен вилоятининг фаоллари ҳукумат вакилларини қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарога боғлиқ берган ваъдаларини мониторинг қилувчи сайт очишди. Бу ҳақда «Клооп»га лойиҳанинг етакчиси Элдияр Жээналиев билдирди.

Унинг айтишича, апрелнинг охиридаги Баткен вилоятидаги қуролли можародан кейин президент бошчилигидаги ҳукумат вакиллари берган ваъдаларини амалга ошгани оз бўлган. Шу сабаб фаоллар ҳар бир ваъда қайд қилиб, унинг бажарилишини назорат қилиша қарор қилган.

«Бу йил мустақилликка 30 йил, Боткеннинг вилоят бўлганига 22 йил бўлади. Бироқ чегарада можаро бўлган сари ҳукумат вакиллари келади, ваъдалар бериб, халққа умид бериб кетиб қолишади. Ё ваъдадан ё ўзларидан дарак бўлмайди», — деди Жээналиев.

Сайт қандай ишлайди?

Сайтнинг бош саҳифасида «Ваъдани берган эмас, уни бажарган улуғ» деган лозунг билан «Баткенга берилган ваъда бажариладими» деган саволни кўриш мумкин — икки гап орасида Баткенда қуролли можародан бери қанча кун, соат, дақиқа ва сония ўтгани ёзилиб, автоматик турда янгиланиб турилади.

«Ваъдалар» бўлимида ҳар бир ҳукумат вакилининг ваъдаси ёзилиб, у мақомига яраша «процессда», «бажарилди» ёки «бажарилмади» деб белгиланади. Ҳозирда сайтда президент Садир Жапаровнинг бажарилмаган беш ваъдасини кўриш мумкин.

Шунингдек, Баткенда чегарада бўлган воқеаларни етказиб туриш учун янгиликлар бўлими ҳам бор — бу ерга халқнинг мақсади, реал ҳаёти ёритилган материалларни жойлаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, фаоллар «Фокуста Баткен» деб аталган бўлимни қўшган — унда қуролли тўқнашув бўйича текширувлар ва фильмлар муаллифни кўрсатиш билан жойланади.

Лойиҳани ким молиялади?

Элдияр Жээналиев бу сайтни очишга май ойида президентга савол бериб шериги Садирбек Саматов билан бирга провокатор деб номлангани* ҳам сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, сайтни очиш ғояси шунда келган.

* 2021-йилнинг 6-майида президент Садир Жапаров ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев Лайлак туманининг турғунлари билан учрашган. Унда маҳаллий фаоллар президентга қурилиш талаш бўлган Хожаи Аъло — Ворух йўли ҳақида савол бериб, «нимага қирғиз ҳукумати имзоланган протоколни яширяпти» деб қизиқишган. Президент жавоб бера бошлаганда Камчибек Ташиев жавобни сақлаб қолиш учун видеога олаётган болаларни қўли билан кўрсатган. Шунда МХДҚнинг ходимлари савол берган болаларни йиғиндан четлатган. Қолаверса фаоллар президент уларни «провокатор», Ташиев эса «тарбияси йўқ» деганини таъкидлашган. Президентнинг «провокатор» деганини учрашувга ёритишга борган «Азаттык»нинг журналисти Айбек Бийбосунов ҳам тасдиқлаган.

Фаол лойиҳани амалга ошириш учун маблағни авал кўнгилли опа-акаларлари, чет ўлкадаги ҳамюртлари ёрдам бериб тўплагинини, кейин Қирғизистондаги «Журналистик текширувлар фонди»дан грант олганини қўшимча қилди.