Бишкек: Пичоқлаб ўлдирилган 13 ёшли боланинг акаси уч йилга шартли ҳукм қилинди

336
Судланувчи

9-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Мурас-Ордо участкасида 13 ёшли укасини пичоқлаган 17 ёшдаги болани шартли равишда уч йилга ҳукм қилди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўсмир «Аффект ҳолатида одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топилди. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш қарорини қабул қилиб, ҳозирда судланувчига нисбатан уч йиллик пробация назорати қўлланилди.

*Пробация назорати унча оғир бўлмаган жиноятларда судланган одамларга нисбатан қўлланилади. Пробацияга олинган киши озодликдан маҳрум қилинмайди, уч йил муддатгача ҳуқуқ тартибот органи назоратида бўлади.

Ўсмирнинг ўлими

17-март куни Мурас-Ордо янги участкасида ўсмир боланинг жасадини онаси топиб, Бишкекнинг Биринчи май ТИИБига хабар қилган. Воқеа бўлган жойга борган милиция ходимлари боланинг бўйнига пичоқ сайилиб, шундан ўлганини аниқлашган.

Милициянинг маълумоти бўйича, марҳум тутқаноқ касаллигидан жабрланиб, ўзи ёлғиз қолмаслиги керак бўлган. Воқеа бўлган куни унинг ота-онаси ишга кетиб, марҳумни 17 ёшдаги акаси қараб қолган. Бироқ боланинг жасади топилган вақтда у уйда бўлмаган.

Хизмат итлари билан текширув ўтказилиб, натижада гумондор қатори марҳумнинг акаси қўлга олинган. Милиция гумонланувчи дастлабки сўроқда укасини пичоқлаб, кейин пичоқни ювиб яшириб қўйганини маълум қилган. Бу ишни укаси билан уришиб кетиб қилганини билдирган.

Олдин милиция «Одам ўлдириш» моддаси билан судгача текширувни бошлаб, кейин уни енгилроқ моддага алмаштирган.