«Барини ўз вақтида қадрла». Марҳум Филатов охирги марта нима деб ёзган?

Таниқли бошловчи Алексей Филатов вафот этгандан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари марҳумнинг инстаграмда ёзган охирги постини бўлиша бошлашди. Улар 32 ёшдаги шоуменнинг постини ўқиб, у «ўлишини билган» деб таҳмин қилишган.

«Қачондир бир куни ҳаёт сенга бир марта берилишини ўйлайсан. Вақт қандай тез ўтишини тушуниб, титраб кетсан, бироқ ҳеч нарса қилолмайсан. Ҳозир ёшинг 15, 20 ёки 28ми? Ҳеч нарса эмас! Шунчаки ўқиб қўй. Суткада 24 соат бор. Ҳар бир кунинг деразадаги гўзал қуёшнинг нури билан бошланади. Бироқ сен мактабга, коллежга ва ишга бориш керак деб нолий бошлайсан. Дўстим, кўзингни оч. Умрингда бир марта мактабда ўқийсан. Келажакда катта аҳамиятга эга бўлиб, ўзинг ва атрофинглагиларга таъсир қилувчи нарсаларга вақтида енгил муносабатда бўлган ҳаётда бир марта бўлади.

Кулгу. Биринчи муҳаббат, қувонч. Учрашувлар. Дарсдан қочиш. Кеч. Эрта. Ҳаёт қаерга кетяпти? Ўйлан. Ҳаммасини ўз вақтида қадрла. Ҳар бир воқеани аввал кўрмагандай, билмагандай, қадрлаб яша. Сабаби 15, 20 ёшга ҳаётда бир марта тўласан…», — деб ёзган Филатов.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АЛЕКСЕЙ ФИЛАТОВ (@alexey_filatov)

Филатов бу постини 23-августда ёзиб, уч кундан кейин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унга пневмония ташхиси қўйилган. 12-сентябрга ўтар кечаси касалхонада вафот этган.

Алексей Филатов жамоатчиликка КТРКдаги «Хит-парад» дастури орқали танилган. Шунингдек, у «Филатов мактаби» номли рақс мактабини тузиб, бошқа кўнгилочар тадбирларни ташкил қилган.