Норин: Суд аёлини милтиқ билан отиб ўлдирган кишининг ишини қисқартирди

411
Иллюстративдик сурат

Норин вилоятининг суди аёлини «ИЖ-18ЕМ» русумидаги милтиқ билан отиб ўлдирган 39 ёшдаги кишини «ақли-ҳуши жойида эмас» деб топди. Шу сабаб унинг иши қисқартирилиб, руҳий касалхонага жойлаштирилди.

Нима бўлган?

Жорий йилнинг 19-майида Норин туманига қарашли Эмгекчил қишлоғида эркак киши ўзининг аёлини калтаклаб, унинг юрагига отиб ўлдирган. Бунга аёлни «сигирни ҳовлига киритмагани» сабаб бўлгани айтилган.

Бироқ айбланувчи унинг аёли «юрак касаллиги сабаб ўлганини» айтиб, 22-майда уни дафн қилган. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари аёлнинг жасадини эксгумациялаб, у ўқ отувчи қуролдан ҳалок бўлганини аниқлашган.

Гумондор айбини тан олмай, марҳум «ўзини-ўзи кутилмаганда отиб юборди» деб айтган.

Тергов вақтида айбланувчининг ақли камлиги ва иккинчи гуруҳ ногирон экани аниқланган. Марҳум ва айбланувчининг орасида беш нафар фарзанд бор.

Шу сабаб Норин туман суди 2-августда суд текширувини қисқартириб, айбланувчини мажбурлаб даволанишга «кучайтирилган назорат остида» Жалолобод вилоятининг Қизил-Жар қишлоғидаги Республика руҳий касалликлар муассасасига юборган.

Норин вилоят суди бу қарорни ўзгартириб, судланувчини «кучли назорат остида» Жалолободдаги руҳий диспансерга юборди.

Шу йилнирнг апрель ойида Норин вилоятининг Қўчқор туман суди аёлини шафқатсизларча ўлдирган кишини умрбод озодликдан маҳрум қилган. Судланувчи маст ҳолда аёли билан жанжаллашиб, уни калтаклаб, отга судратганини айтиб берган.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликка учрайди. Ўлкадаги аёлларнинг 83% ҳаётида бир марта бўлса ҳам руҳий босимга, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрашган. Бунга Кризис марказлари ассоциациясининг изланишлари далил бўлади.

Шунингдек оиладаги зўравонлик аёлларни ўлдириш ҳолатлари ҳам кам эмас. Ўлдирилган аёллар кўпроқ турмуш ўртоғи ёки фуқаролик никоҳида бирга яшаётган одамлари томонидан ажал топган.

Қирғизистонда эркакларни ўлдирган аёллар оиладаги зўравонликдан ҳимояланган. Бироқ улар эрини ўлдирган бўлса, тергов билан суддан шафқат кутмаса ҳам бўлади. Кўп ҳолларда одам ўлдириш учун судланган аёллар турмуш ўртоғи ёки ҳамхонаси томонидан калтакланганидан шикоят қилишган, бироқ суд бу фактни ҳисобга олмаган.