COVID-19нинг 100 янги ҳолати қайд этилиб, уч бемор вафот этди

441

Республика штаб 11-сентябрда ўлкада коронавируснинг 100 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 55;
  • Чуй вилоятида — 17;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Жалолобод вилоятида — 6;
  • Норин вилоятида — 5;
  • Баткен вилоятида — 4;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1.

Шунингдек, ўтган суткада 146 бемор соғайиб, уч киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 177 083га етди. Касалликдан 171 326 бемор соғайиб, 2 569 киши вафот этган.

Бугунги кунда 648 бемор касалхоналарда, 1 086 киши уй шароитида даволанмоқда.