«8 млн сомлик зарар». МХДҚ икки божхоначини контрабандада айблаб қўлга олди

243

«Тундук» темир йўл божхонасининг «Кара-Балта» рўйхатга олиш бекатининг мансабдор икки ходими контрабандада гумон қилиб қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат хизматининг матбуот бўлими 10-сентябрда билдирди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, 17-августда «Кара-Балта» божхона рўйхатга олиш жойида «ALG» МЧЖга қарашли уч юк ташувчи машина кўлга олинган. Мазкур машиналар тегишли божхона процедураларидан ўтмасдан Бишкекдаги «Дордой» бозорига Туркияда ишлаб чиқарилган фирманинг кийимларини олиб киришган.

«Транзит декларацияларига кўра, ушланган юк божхона муомаласида фирма кийимлари туридаги товарларга нисбатан паст нархда йўл-йўриқлар билан трикотаж газламалар, иплар, тўқилган газламалар, ипак газламалар ва пахтп қатори декларацияланган», — деб берилади маълумотда.

МХДҚ «ALG» компанияси ва божхона ходимлари қилган ноқонуний ишлар сабаб давлатга саккиз миллион сом зарар келтирганини билдирди. Тергов давомида келтирилган зарар гумондорлар томонидан тўлиқ давлатга қайтарилди.

Бироқ гумондорлар МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Махсус хизмат бу жиноятга алоқаси бор одамларни аниқлаш учун тергов давом этаётганини қўшимча қилди.