«Менда ҳаммаси яхши». Фаол Орозайим Нарматова қўйиб юборилди

373

Ички ишлар вазирлигининг ходимлари томонидан қўлга олинган фаол Орозайим Нарматова қўйиб юборилди. Жамоатчиликдаги норозиликлардан кейин вазирлик «Нарматова ишда гувоҳ қатори ўтмоқда» деб позициясини ўзгартирди.

Нарматова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида пост ёзиб, «бари яхши» эканини айтиб, тонгга яқин яна Москва шаҳрига учиб кетишини айтди. Шунингдек, фаол тергов ишларини очиқламаслик бўйича қўл қўйганини ва тушунтириш ишлари олиб борилганини таъкидлади.

«Ҳурматли юртдошлар! Мени қўллаб, ҳамдардлик билдириб, ҳақиқат учун бирлашганингиз учун миннатдорчилик билдираман! Ҳозир мени махсус ходимлар қариндошимни уйига олиб келишди [...] Эртага батафсил айтаман. Оллоҳ рози бўлсин сизлардан! Сизларни безовта қилганим учун узр сўрайман», — деди у.

Фаол қўйиб юборилгани хабар қилингандан кейин ИИВ олдида Нарматовани қўллаб чиққанлар тарқала бошлади.

Фаолнинг қўлга олиниши, жамоатчиликнинг кескин реакцияси

Орозайим Нарматова 10-сентябрда Ўш халқаро аэропортида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, кейин Бишкекка олиб кетишгани ҳақида хабар қилинган. Нарматова Ўшга акасининг жасадини олиб келиб, дафн қилгандан сўнг яна Россияга қайтаётганда ушланган.

Бу жамоатчиликда кескин норозилик юратиб, бир қанча депутатлар, сиёсатчилар Нарматовани қўллаб чиқишди. Ўш ВИИБ ва ИИВ биноси олдида фаол қўллаб чиққанлар митингларни ўтказишди.

Аввалига ИИВ Нарматовани очиқ ҳукуматни танқид қилгани учун қўлга олинди деб билдирди. Унга «Миллатлар аро, ирқий, этнос, диний томондан низони қўзғатиш» моддаси билан айб қўйилган эди.

Орозайим Нарматова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳукуматнинг ҳаракатини фаол танқид қилади. 2020-йили ўтган парламент сайловига мухолифатнинг «Бутун Кыргызстан» партияси билан келган.

Унгача амалдаги президент Садир Жапаров тузган «Мекенчил» партиясининг тенг ҳуқуқли раисаси бўлган. Нарматова «Клооп»га берган интервьюсида унинг партиядан чиқиб кетишига бошқа аъзолар ўша вақтда президентликка номзод бўлган Сооронбай Жээнбековни қўллагани сабаб бўлганини айтган.

Ҳукуматнинг огоҳлантириши

Шу йилнинг 8-июлида МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев «президент ва хизматдаги одамларни танқид қилганлар» жавобгарликка тортилишини билдирган. Ташиевнинг айтишича, ҳозирда жамоатчиликда «радикаллаштириш» бўлиб, давлат тўнтарилишига «ундаганлар» ҳам бор — МХДҚ уларнинг ҳаммасини «рўйхатга олмоқда» деган Ташиев.

«Ҳозир ўлкада ва чет давлатдагиларнинг ҳар бири ёзилиб, ҳар бирингизни рўйхатга оляпмиз. Ҳозир чет ўлкадагиларни бу ерга олиб келиш бўйича бошқа давлатлар билан шартнома тузилмоқда. Шу сабаб ҳурматли фуқаролар, тўхтатинглар! Жамиятни радикаллаштиришни, тўнтарилиш чиқаришни кераги йўқ. Бунинг оқибати аянчли бўлиши мумкин», — деб огоҳлантирди у.

Бироқ Ташиевнинг бу билдируви ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилиниб, юристлар «давлат раҳбари номига айтилган негатив билдирувларни таҳлил қилиш МХДҚнинг иши эмас» дейишган.