Фаол Нарматованинг қўлга олиниши. Жилдизкан Жолдошова президентга мурожаат қилди

386
Жилдизкан Жолдошова Садир Жапаровни қўллов митингида. Сурат: 24.kg

Собиқ депутат Жилдизкан Жолдошова фаол Орозайим Нарматовани қўлга олиниши сабаб Садир Жапаровга мурожаат қилди. У давлат раҳбарини Қирғизистон — «демократик давлат» эканини унутмасликка чақирди.

*Жилдизкан Жолдошева 2010-йили «Ата-Журт» партиясининг қаторида президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев билан бирга Жогорку Кенешга депутат бўлиб келиб, кейин «Ата-Журт» фракциясини бошқарган. Собиқ депутат Садир Жапаров қамалгандан бошлаб уни бўшатишни талаб қилган митингларга қатнашган. Жолдошова 2020-йили октябрда ўтиб, натижаси бекор қилинган парламент сайловига Ташиев билан Жапаров асос солган «Мекенчил» партияси билан тўртинчи қаторда қатнашган.

«Ўзинг вақтида ҳукуматга қандай "аччиқ" сўзларни айтгандинг. Ҳақиқатни тан олишни бил, ҳақиқатни айтган кишидан қўрқма, қўшмачилардан, хамелеонлардан қўрқ», — деб ёзган у Фейсбук саҳифасига.

Жолдошованинг фикрича, ўз навбатида Жапаровни қўллаганлар «хўрланиб», уни «қаматганлар» тўрда ўтириб, ҳукумат тармоқларига бориб «жанжал» қилишмоқда.

«Садир иним, бир вақтлар ўзинг менга телефонда айтгандинг: “Жилдиз эже, Орозайим мен учун, менинг оилам учун кўп яхшиликлар қилди, буни унутмайман деб [...] Бундай кўринишларни [қўлга олишларни] қандай тушунса бўлади?» — деб мурожаат қилди у президентга.

Орозайим Нарматованинг қўлга олиниши

Орозайим Нарматова 10-сентябрда Ўш халқаро аэропортида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, кейин Бишкекка олиб кетишгани ҳақида хабар қилинган. Нарматова Ўшга акасининг жасадини олиб келиб, дафн қилгандан сўнг яна Россияга қайтаётганда ушланган.

Орозайим Нарматова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳукуматнинг ҳаракатини фаол танқид қилади. 2020-йили ўтган парламент сайловига мухолифатнинг «Бутун Кыргызстан» партияси билан келган.

Унгача амалдаги президент Садир Жапаров тузган «Мекенчил» партиясининг тенг ҳуқуқли раисаси бўлган. Нарматова «Клооп»га берган интервьюсида унинг партиядан чиқиб кетишига бошқа аъзолар ўша вақтда президентликка номзод бўлган Сооронбай Жээнбековни қўллагани сабаб бўлганини айтган.

Шу йилнинг 8-июлида МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев «президент ва хизматдаги одамларни танқид қилганлар» жавобгарликка тортилишини билдирган. Ташиевнинг айтишича, ҳозирда жамоатчиликда «радикаллаштириш» бўлиб, давлат тўнтарилишига «ундаганлар» ҳам бор — МХДҚ уларнинг ҳаммасини «рўйхатга олмоқда» деган Ташиев.

«Ҳозир ўлкада ва чет давлатдагиларнинг ҳар бири ёзилиб, ҳар бирингизни рўйхатга оляпмиз. Ҳозир чет ўлкадагиларни бу ерга олиб келиш бўйича бошқа давлатлар билан шартнома тузилмоқда. Шу сабаб ҳурматли фуқаролар, тўхтатинглар! Жамиятни радикаллаштиришни, тўнтарилиш чиқаришни кераги йўқ. Бунинг оқибати аянчли бўлиши мумкин», — деб огоҳлантирди у.

Бироқ Ташиевнинг бу билдируви ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилиниб, юристлар «давлат раҳбари номига айтилган негатив билдирувларни таҳлил қилиш МХДҚнинг иши эмас» дейишган.

Сиёсатчи Адахан Мадумаров фаолнинг қўлга олинишига президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг алоқаси бор деб ҳисоблайди. У ўзининг тарафдорини ушланишини «ҳаддан ошган ёввойилик» деб атади.

Депутат Дастан Бекешев Нарматованинг қўлга олинишини «парламент сайлови олдидан ўз партиялари билан номзодларига ўрин ажратиш» деб ҳисоблайди.