Республика штаб 11-сентябрда ўлкада коронавируснинг 100 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 55;
- Чуй вилоятида — 17;
- Иссиқкўл вилоятида — 10;
- Жалолобод вилоятида — 6;
- Норин вилоятида — 5;
- Баткен вилоятида — 4;
- Ўш вилоятида — 2;
- Талас вилоятида — 1.
Шунингдек, ўтган суткада 146 бемор соғайиб, уч киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 177 083га етди. Касалликдан 171 326 бемор соғайиб, 2 569 киши вафот этган.
Бугунги кунда 648 бемор касалхоналарда, 1 086 киши уй шароитида даволанмоқда.