Бишкек ИЭМдаги авария: Жантўрў Сатибалдиев 4-шаҳар касалхонасига ётқизилди

324

Бишкек ИЭМ иши бўйича судланган собиқ премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев пойтахтдаги тўртинчи шаҳар касалхонасига ётқизилди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш хизматидан билдиришти. Муассаса собиқ амалдорнинг ташхисини аниқ айтмади, фақатгина конвой назоратида даволанаётгани маълум бўлди.

Сатибалдиевнинг юрак касаллиги бор. 2020-йилнинг ноябрь ойида у колониядан касалхонага ўтказилиб, операция қилинган — юрагига стент қўйилган. ЖИДҚ собиқ амалдор миллий кардиология ва терапия марказида, жазони ижро этиш ходимларидан иборат конвойнинг иштирокида даволанаётганини билдирган эди.

Жантўрў Сатибалдиев Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги коррупция иши бўйича жазо муддатини ўтамоқда. 2019-йили суд уни мулкини мусодара қилиш билан 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилган.

2020-йили октябрь воқеаларида Сатибалдиев собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорлари, амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров каби жазо муддати тугамасдан озодликка чиққан. Садир Жапаров премьерлик хизматига келганда 10-октябрдан бошлаб 5-6-октябрда колониядан чиқиб кетган сиёсатчиларни ушлаб, қамоққа ва ТИЗОга қайтара бошлаган.

12-октбрда Жазони ижро этиш давлат хизматининг матбуот бўлими собиқ премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев колонияга қайтиб келганини билдирган. Унинг ҳамкасби, Бишкек ИЭМ иши бўйича судланган собиқ премьер Сапар қайтиб келмаган.

ИЭМдаги авария

Бишкек ИЭМ. Сурат: Данил Усманов махсус Kloop.kg учун

Бишкек ИЭМдаги авария бўйича жиноий иш 2018-йили январнинг охирида, иссиқлик марказидаги портлашдан кейин қўзғалган. Бунинг натижасида шаҳар аҳолисининг уйларида ҳарорат пасайиб, иссиқ сув бериш тўхтаган. Авариягача ИЭМ 386 миллион доллар насия ҳисобидан модернизацияланган эди.

Сапар Исаков ва Айбек Калиев авариянинг эртаси куни Бишкек ИЭМда. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати.

Сд текширувлари натижасида 2019-йили собиқ премьер-министр Сапар Исаков ва миллий энергохолдингнинг собиқ раҳбари Айбек Калиев 15 йилга қамалган.

Салайдин Авазов. Сурат: 24.kg

«Электр станциялари» давлат компаниясининг директори Салайдин Авазовга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

КСДП партиясининг депутати Осмонбек Артикбаев.

Айбловчи томон қамоққа олинишини талаб қилмаган ягона фигурант собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев эди. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма берган. Артикбаев айбдор деб топилиб, 5 млн сом жарима солинган ва 3 йил муддат билан давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан ажратилган.

Ольга Лаврова

Собиқ молия вазири Ольга Лаврова ҳам айбдор деб топилиб, 3 млн сом жаримага тортилган.

Жолдошбек Назаров

Давлат айбловчиси «Электр Станциялари» директорининг собиқ ўринбосари Жолдошбек Назаров ва ИЭМни янгилаш бўйича бошқарув гуруҳининг собиқ ижрочи директори Темирлан Бримкуловга ҳам ИЭМни янгилаш иши бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Суд уларни айбдор деб топиб, 2,5 йилга судланган. Улар жазо муддатини ТИЗОда ўтказгани сабаб, суд залидан бўшатилган.

Темирлан Бримкулов

Исаков ўзи авария ИЭМнинг янгиланган бўлимида эмас, эски корпусларида бўлган деб бир неча марта айтган. Бироқ депутатлар комиссия тузиб, иссиқлик марказининг модернизацияси янгилашнинг нархи қимматлаштирилган деган хулоса чиқарди. Исаков 5-октябрдаги тартибсизликларда озодликка чиқиб, шу бўйича қамоққа қайтмаган. 26-октябрда ЖИДҚ Исаковни халқаро қидирувга берганини билдирган.