Охирги суткада COVID-19 юқтирган уч киши вафот этди

338

Республика тезкор штабнинг 10-сентябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 100 ҳолати қайд этилиб, уч киши қазо бўлди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 49;
  • Чуй вилояти – 20;
  • Иссиқкўл вилояти – 11;
  • Баткен вилояти - 5;
  • Талас вилояти - 5;
  • Норин вилояти - 4;
  • Жалолобод вилояти – 4;
  • Ўш вилояти – 2;
  • Ўш шаҳри - 0.

Бугунги кунда 690 бемор касалхонада, 1094 киши уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек ўтган суткада 132 одам касалхонадан соғайиб чиқди, касалликни енгганларнинг сони 171 180 кишини тузди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада 176 983 одам коронавирус юқтириб, 2566 киши вафот этди.

Республика тезкор штабнинг маълумоти бўйича охирги суткада COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5278 киши, иккинчисини эса 6643 одам олди.