9-сентябрда Аламудун туманининг Садовое, ГЭС-3 ва Учхоз қишлоқларининг турғунлари митингга чиқди. Митингчилар товуқ гўнгининг ҳиди сабаб МIКО парранда фабрикасини ёпишни талаб қилишди.
Бунгача улар Чуй вилоят маъмуриятининг биносига йиғилишни ва далага тўкилган товуқ гўнгини шу ерга олиб келишни кўзлашган.
«Муаммони амалдорларга етказиш учун товуқнинг гўнгини вилоят маъмуриятига олиб борамиз», — дейишган турғунлар.
Садовое қишлоғининг квартал бошчиси Светлана Чебикинанинг айтишича, парранда фабрикасининг эгаси товуқ гўнгини ҳайдов майдонларига озуқа қатори ишлатишади, натижада ҳудудни ёқимсиз босиб кетган.
«Бизни кўп йилдан бери заҳарлашади, болаларимизга тоза ҳаво етмайди. Ҳид сабаб одамлар астма, аллергия касаллиги билан оғрий бошлади. Тегишли органларга мурожаат қилдик, бироқ ҳеч қандай реакция йўқ. Улар “Энди бу гўнгда” дейишади. Фабриканинг эгаси гўнгни чиқаришга ваъда бериб, бироқ ҳеч нарса қилмайди. Бундан икки йил олдин йиғилиш бўлган. Бу саккиз йилдан бери муаммо бўлмоқда», — деди у 24.kg’ нашрига.
Кейин митингчилар билан парранда фабрикасининг эгаси Эдил Макешов учрашиб, фабрика ҳудудида паррандалар учун крематорий борлигини билдирган. У турғунлар ўликнинг ҳидини сезмаслиги учун қувур ўрнатишга ваъда берди.
«Душанбадан гўнгни узоқроққа тўктираман. Кўпдан бери ўзим ҳам режалаштиряпман», — деган Макешов.