Ўш ХСКси тарқатилиб, рўйхатдан аёлларни оммавий тарзда чиқариш қарори бекор қилинди

197
Ўш ҲСКнинг аъзолари янги мэрни сайлаш куни. Сурат: Шумкарбек Султанмурат ўғли / «Клооп»

Марказий сайлов комиссияси 9-сентябрда Ўш шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясини тарқатиб юборди. Бундан ташқари, МСК икки партиянинг рўйхатидан аёлларни оммавий чиқариш бўйича қарорини ҳам бекор қилди.

Ўш шаҳар ҲСК 15-июлда «Биздин Кыргызстан» партиясидан 38 ва 12-августда «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан 31 аёл номзодни чиқариб юборган. Шунингдек, мазкур партияларнинг қаторида депутат бўлган олти номзод мандатдан бош тортган — уларнинг беш нафари аёллар.

Йиғинда МСК раисасининг ўринбосари Тинчтикбек Шайназаров рўйхатдан аёлларни оммавий чиқиб кетиши шубҳали бўлганини билдирди. Шайназаровнинг айтишича, текширув вақтида номзодларнинг бири «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг бошчилари аёлларга «босим ўтказганини» тасдиқлаган.

Бундан ташқари, Шайназаров МСКга «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг депутати Бахтиярхан Турсунбаева мурожаат қилиб, мандатидан воз кечмагани ҳақида билдирган.

Ўшнинг сайлов комиссияси Турсунбаевадан ташқари «Биздин Кыргызстан» фракциясидан Айпери Ашимжан қизи, Айжан Манап қизи ва Улан Каналиевни, «Ата-Журт Кыргызстан»дан Айгул Караева ва Уларкан Акматовани ҳам мандатларидан маҳрум қилган. МСК Ўш ҲСКнинг бу қарорини ҳам бекор қилди.

11-апрелда Ўш шаҳар кенгашига сайлов ўтгандан кейин Расулбек Кадиров тўққиз йил раҳбарлик қилган Ўш ҲСК тугатилган. Бунга комиссиянинг сайловдаги кўплаган қонунбузарликларга «чора кўрмагани» сабаб бўлган.

Натижада Ўш шаҳар кенгашига сайловнинг натижаси бекор қилиниб, 11-июлга қайта сайлов тайинланган. Сайловни ўтказиш учун Ўш ҲСКнинг янги таркиби тузилиб, уни Кушубак Ниязбеков бошқарадиган бўлган.

Бироқ Ниязбеков Ўш ҲСКда «маош оз бўлгани сабаб» раисликдан кетиб, унинг ўрнига ЎшТУнинг проректори Урмат Аттокуров тайинланган.

11-июлда Ўш шаҳар кенгашига сайлов ўтиб, натижада тўрт партия сайлов бўсағасидан ўтган. Сайлов натижаси бўйича, Ўш шаҳар кенгашидаги 45 мандат қуйидагича бўлиштирилган: «Ата-Жур-Кыргызстан» — 19, «Биздин Кыргызстан» — 15, «Улуттар Биримдиги» етти ва «Бир Бол» тўрт мандат.