Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари: Жапаровнинг бошқарувида ҳукуматни танқид қилганларга босим кучайди

379

Қирғизистон билан Евроиттифоқ вакиллари Брюсселда одатга айланган Инсон ҳуқуқлари бўйича диалог ўтказишди.

Евроиттифоқнинг Қирғизистондаги вакиллиги учрашувда Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳолати, сўз эркинлиги ва ОАВлари ҳақида муҳокама бўлганини билдирди.

Евроиттифоқнинг фейклар билан нотижорий ташкилотлар ҳақида баҳсли қонунларни қабул қилиниши ва жиноят қонунларининг ўзгаргани хавотирга солмоқда. Улар бу қонунлар «тегишли халқаро конвенциялар бўйича Қирғизистоннинг мажбуриятларига қарши бўлишини» эслатишди.

Шунингдек, Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаровнинг ўлими бўйича «холис ва очиқ текширув» бўлиши кераклигини айтишди.

*Диалогдан икки кун ўтгандан сўнг бош прокуратура билан ЖИДҚ Азимжон Асқаровнинг ўлимини текшириш иши жонланганини билдирди.

Брюссель учрашуви олдидан Инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва Миллий ривожлантириш фондининг (LPF) ҳуқуқ ҳимоячилари Евроиттифоқ вакилларига мурожаат қилган. Улар ЕИга 2020-йилнинг октябрь воқеаларидан кейин ҳукумат алмашиб, сиёсий инқироз бошлангандан бери Қирғизистонда қандай воқеалар бўлгани ҳақида баёнот тайёрлаши керак. «Клооп»нинг журналистлари маърузаларни текшириб, ҳуқуқ ҳимоячиларининг хавотирига сабаб бўлган муҳим ҳолатларга тўхталди.

Жапаров ва босимнинг кучайиши

Маъруза муаллифларининг айтишича, Садир Жапаровни ҳукуматга келиши билан фуқаровий жамиятга, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига ва адолат билан қонун устуворлигини талаб қилганларга босим кучайган.

Улар Жапаровнинг ғалабаси «бир хил шартлар йўқлидан хавотирланиш ва давлат ресурсларини унинг фойдасига мақсадсиз фойланиш шартида бўлганини қўшимча қилишди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари умумий Қирғизистондаги 2020-йилнинг октябридаги инқирозидан кейинги «инсон ҳуқуқи, демократик бошқарув ва қонун устуворлиги бўйича жиддий хавотир яратади» деб ҳисоблашади.

«Биз Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги 2020-йилнинг октябрь воқеаларидан кейин инсон ҳуқуқларига, демократик бошқарувга, қонун устуворлигига нисбатан бўлган жиддий хавф ва охирги вақтларда бўлган сиёсий, жамоат фаолларига, журналистларга, юристларга ва бошқа ҳукуматни танқид қилган одамларга нисбатан босимни кучайишига реакция қилишга чақирдик», — деб якунлади маърузанинг муаллифлари.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қайси масалаларни қайта кўриб чиқишни сўради?

  • Янги Конституция. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўлкадаги янги ҳукумат янги Конституцияни «куч билан қабул қилдирганини» ва ҳужжат «баҳсли» эканини таъкидлашди. Улар Конституция «президентнинг ваколатларини анча кенгайтириб, шу билан бирга чеклаш ва мувозанат тизимини кучсизлантириш билан авторитар ҳукуматга йўл очади» деган фикрда.
  • Муддати тугашига қарамай яна бир йил ҳукуматда ўтирган парламент.у «вақтинчалик орган» бўлиши керак эди, бироқ «жиддий қонун чиқариш жараёнларига аралашди» ва «асосий ҳуқуқлар билан эркинликларни ҳимоялашга жиддий хавф солган бир қанча қонунларни қабул қилишга шошди».
  • Ўлка қонунларини шошилинг инвентаризациялаш. 2021-йилнинг 31-декабрига улгириб қолиш учун уни кенг жамоатчилик муҳокамасига қўймай, экспертлар ёки амалдоралрнинг унча катта бўлмаган гуруҳи билан таҳлил ўтказишган. Шунингдек, «инвентаризация билан бирга қонунга ўзгартиришлар киритиш жараёни давом этмоқда ва улар муҳокама стадиясига келиб қолди.
  • Ҳозирча қабул қилинмаган, бироқ «мустақил касаба уюшмаси фаолиятига чеклов қўйган ва халқаро стандартларга қарши бўлган» меъёрларни жамлаган жамоа қўшинлари ҳақидаги қонун.
  • Коррупция билан курашишдаги танланма ва сиёсатлашган муносабат. Маърузанинг муаллифлари президент Садир Жапаров ишга киришаётиб коррупция билан курашишни кучайтиришни ваъда қилгани билан «ҳукумат коррупция масаласини ҳал қилишда жиддий чора кўрмаганини» таъкидлашди.

«… Яқинда мансабдор кишиларга, сиёсатчилар ва бошқа жамоат арбобларига нисбатан қўзғалган коррупция бўйича жиноий ишлари танланма ва сиёсатлашган муносабатни кўрсатиб туради. Шу билан бирга ҳукуматдаги коррупцияга қарши чиққан ОАВ, журналистлар ва фаоллар қўрқитиш, таъқибга учрайди», — деб айтилади маърузада.

  • Инсон ҳуқуқларини бузилишига эътибор берган фаолларнинг ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан таъқиб қилиниши — масалан, Камил Рузиевнинг иши. Ҳуқуқ ҳимоячиси қийнагани ва бошқа ноқонуний ҳаракатлари учун хавфсизлик хизматларини жавобгарликка тортилишига эришган, бироқ кейин унга қарши жиноий иш қўзғалган. Процесс бир йилдан ортиқ вақт давом этди ва ходимлари «қонун бузишда айбланган ўша давлат идорасини» бошқармоқда.
  • 5-6 ва 9-октябрь воқеаларини текширилиши — бу текширишнинг «шаффофлиги ва бетарафлиги катта савол туғдиради». Сабаби Жапаровни танқид қилганлар «танланиб таъқиб қилингани кўриниб турибди». Шунингдек, маърузанинг муаллифлари Қирғизистонда текширув деган сабаб билан ИИВ 100 мухолифат сиёсатчиларини, фаолларни, ҳуқуқ ҳимоячиларини ва қирғизистонликларни тинглаган. Уларнинг бари халқ олдида янги Конституцияни ва Жапаров ҳукуматга келгандан бери қўлланилаётган бошқа сиёсий чораларни танқид қилишган.
  • Сайловдан кейинги тартибсизликда протестга чиққанларга куч ишлатган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимларига нисбатан тергов ишининг йўқлиги. 2020-йилнинг октябридаги намойишларни ёритган журналистларга ҳужум қилганларга нисбатан ҳам тергов ишлари очилмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон ҳукуматига нималарни таклиф қилади?

  • тинчлик йиғилишларига бўлган ҳуқуқни, унинг ичида олдиндан ҳукуматнинг рухсатини олмасдан норозилик акцияларини уюштириш ҳуқуқни сақлашни;
  • Қирғизистонда йиғинларга қўйилган чеклов «тўлиқ халқаро ҳуқуқ талабларига мос келишини» назорат қилиш;
  • тинчлик акциясига қатнашганларни сабабсиз қўлга олиш, таъқиб ва қўпол муносабатда бўлган ва бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича барча билдирувларни «тез, синчиковлик билан, холис текшириш» ва айбдорларни жазолашни;
  • 2020-йилнинг октябрь воқеаларида ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимларини лавозимдан фойдаланган, чегарадан ошган қоидаларини «синчковлик ва холислик билан» текширишни, айбдорларни жавобгарликка тортишни;
  • 2020-йилнинг октябридаги намойишларни ёритган журналистларга нисбатан барча таъқиблар билан ҳужумларни текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш.