Президентнинг кортежи аралашган авария. Гумондор икки ойга ТИЗО-1га киргизилди

366

8-сентябрда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди президент Садир Жапаровнинг кортежи учраган йўл ҳалокатининг иштирокчиларидан бирини икки ойга ТИЗО-1га киритди. Жапаровнинг кортежи 4-июнда Иссиқкўл туманининг Ананьево қишлоғидаги автойўлда ҳалокатга учраган. Бунинг оқибатида президентнинг шифокори ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган.

Биринчи май туман судидан «Клооп»га йўл ҳалокатига шумондор 6-ноябргача ТИЗО-1да бўлишини билдиришти.

Йўл ҳалокатининг турли версияси

Президентнинг кортежи фалокатга учрагандан кейин Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 24.kg нашрига воқеа бўлган куни маст ҳайдовчи йўлнинг қарма-қарши томонига катта тезликда чиққанини билдирган.

«Президент ўтирган биринчи машина ўтиб кетишга улгирган, иккинчиси эса чап беришга ҳаракат қилган, бироқ зарба орқа ғилдиракларга тегиб, машина кўп марта думалаган. Усубалиев олган жароҳати сабаб воқеа жойида қурбон бўлган», — деган у.

Кейин ИИВдан Иссиқкўл ВИИБи йўл ҳалокати бўйича «Йўл ҳалокати ва автотранспорт воситаларини эксплуатациялаш қоидасини бузиш» моддаси бўйича судгача текширув бошлаганини билдиришган.

«У қамалган эмас. Милиция автотехник кимёвий экспертиза тайинлаган. Экспертизаларнинг натижаси билан йўл ҳалокатига учраганларнинг ҳаммасининг ҳаракатларига юридик баҳо берилади», — деб билдиришган муассасадан.

Бироқ гумондорнинг ўғли Эрбол Кидиргазиевнинг айтишича, воқеада аксинча президент кортежидаги машиналарнинг бири унинг отасини машинасини урган.

«Йўл ҳалокатида менинг отам ҳам жабрланди, бироқ у айбдор эмас. Toyota Land Cruiser’нинг ҳайдовчиси, МХДҚнинг тўққизинчи хизматининг вакили Ж.Б. президентнинг кортежидан ортда қолган. Кортежнинг олдида отам Конокбай Чинирбаев йўл четига тўхтаган. Катта йўлга чиққанда “Тўққизинчи” хизматнинг вакили келиб урилган, сабаби у қарши томон билан катта тезликда келаётган экан. Менинг отам соғ эди, текширувлар буни тасдиқлади. Унга “Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” моддаси бўйича гумонланаётгани бўйича билдирув ёзиб беришган. Тергов чақирганда доим борди, бироқ кеча уни икки ойга ТИЗО-1га қамашди», — деб билдирди у 9-сентябрда 24.kg нашрига берган интервьюсида.