«Қумтўр иши»: Исхак Пирматов айбдор деб топилиб, 300 минг сом жаримага тортилди

192

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 9-сентябрда собиқ депутат Исхак Пирматовни Қумтўрдаги «Коррупция» бўйича айбдор деб топиб, унга 300 минг сом жарима солди. Пирматов айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорликка рози бўлган.

Пирматов жорий йилнинг 31-майида миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олиниб, тергов қамоғига киритилган. У қўлга олинишидан уч кун олдин депутатлик мандатини топширган эди.

Терговнинг версияси бўйича, 2012-йили ўша вақтдаги парламент депутатлари Исхак Пирматов, Таланбек Узакбаев, Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров ва премьер-министр Ўмурбек Бабанов олдиндан тил бириктиб, Қумтўр конини миллийлаштириш бўйича қонун лойиҳасининг қабул қилинишига йўл бермаган. Мазкур қонун лойиҳаси ўша вақтда депутат бўлган, амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаровга тегишли бўлган.

Собиқ депутат тергов билан ҳамкорликка рози бўлиб, 15-июлда ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган. Бунгача собиқ депутат Узакбаев ҳам айбини тан олиб, 300 минг сом жаримага тортилган.

«Қумтўр иши»

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майда Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Юқорида айтилганлардан ташқари махсус хизмат «Қумтўр иши» бўйича собиқ премьер-министрлар Мухаммедкалий Абилгазиев, Ўмурбек Бабанов, собиқ вице-премьерлар Тайирбек Сарпашев, Алмазбек Баатирбеков, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов, Талантбек Узакбаев, президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаев ва «Кыргызпатент» бошчиси Динара Молдошевани қўлга олган.

Қўлга олинганлар орасидан Сарпашев, Молдошева ва Абилгазиев тергов қамоғидан чиқарилган. Бабановни Москва шаҳрида юрагига операция қилиниб, у 5-сентябрда Қирғизистонга қайтиб келган — ҳозирда собиқ премьер уйида даволанмоқда.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг қочқин президентлари Курманбек Бакиев билан Аскар Акаевга қидирув эълон қилинган. Бакиевнинг ўғли Максимга конни ишлатиш шартномаларига боғлиқ бир қатор собиқ амалдорлар қидирувга берилган.

2-августта Аскар Акаев Қирғизистонга келиб, МХДҚда сўроқ қилинган. Собиқ президент сўроқдан чиққандан кейин «Кумтор» масаласи бўйичап кўрсатма бериш учун бир ҳафтага келганини, иш билан эндигина танишаётганини айтган.

Кейинчалик Акаев Қумтўрдаги олтинни ишлаб чиқарган канадалик Centerra Gold Inc. Билан шартнома тузилаётганда ҳукуматнинг ишини назорат қилмагани учун кечирим сўраган. Депутат Дастан Бекешев собиқ президентнинг билдирувига изоҳ бериб, Қумтўр бўйича жавобгарликни «марҳумларга қўйиш осон» деб айтган.