Ҳуқуқ ҳимоячилари болаларга зўравонликдан қандай ҳимояланишини ўргатувчи қўлланма ишлаб чиқди

368
Иллюстратив сурат

«Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси»нинг ҳуқуқ ҳимоячилари ёш болалар ва ўсмирлар зўравонликдан ўзини қандай ҳимоя қилиш кераклигини ўргатувчи қўлланма ишлаб чиқишди.

Ташкилот етакчиси Назгул Турдубекова «Клооп»га мазкур қўлланма ота-оналарга, болалар боғчасининг ходимларига ва мактаб ўқитувчиларига берилишини билдирди. Улар эса болаларни зўравонликдан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатади.

«Қўлланма халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг ёрдами билан нашр қилинди. унда ёш болаларга ва ўсмирларга ўзларини жинсий зўравонликдан ва агрессорлардан қандай ҳимояланиш кераклиги ҳақида маълумотлар, маслаҳатлар бор», — дейди Турдубекова.

Турдубекованинг айтишича, сентябрнинг охирида болалар билан ишлаган мутахассисларнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, кейин қўлланма фойдаланишга топширилади.

«Кеча Таласда* бир неча қизларга зўравонлик қилган воқеа бўлиб ўтмадими [...] Балки болаларга зўравонлик қилган одам ОИВ (ВИЧ) ёки бошқа касалликларга чалингандир, биз билмаймиз. Шу сабаб ёш болаларни ўзини ҳимоя қилишга ўргатиш зарур», — дейди Турдубекова.

Бундан ташқари, у болаларга ҳимояланишни ўргатиш замон талаби эканини таъкидлади. Турдубекова қўлланма «ёш болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишга ҳисса қўшади» деб ишонади.

5-сентябрда Талас вилоятининг Талас шаҳрини 24 ёшдаги турғуни 6-7 ёшдаги бир неча қизга «жинсий зўравонлик» кўрсатгани учун қўлга олинганини маълум қилган. Милицияга тегишли ариза билан тўрт она мурожаат қилган.

Жабрланган қизларнинг бирини онаси Сабира Кидиралиева «Азаттык»қа қизини зўравонликка учраганини кутилмаганда билиб қолганини айтган. Унинг айтишича, гумондор қизларни уйига ёш болалар орқали чақириб турган.

«Бир қизни киритиб, 15-20 дақиқада қайтариб чиқарганини кўриб қолдим. бориб "нимага бундай қиляпсизлар" деб сўрадим. Қизларни алдаб сўрасам, бири "шимимни ечиб ерга ётқизди, мен қочиб кетдим" деб айтди. Бир неча кундан бери бизнинг қизларга шундай муносабатда бўлиб, хуморини қондириб юрган экан», — деган Кидиралиева.

Кейин ота-оналар йиғилиб, Талас ВИИБга ариза ёзишган. Милиция воқеани ЖУРга «Ифлос ҳаракатлар» моддаси билан рўйхатга олиб, судгача текширув иши очилган. Гумондор икки ойга тергов қамоғига киритилган.

Ёш болаларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистондаги болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакили Жипариса Рисбекова 2020-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонликни 287 факти рўйхатга олинганини айтган. Унинг маълумоти бўйича зўравонликнинг 151 ҳолати қизларга нисбатан бўлган.

«177 бола жисмоний зўравонликка учраган, 71 болага нисбатан жинсий зўравонлик бўлса, уларнинг 63таси қизлар бўлган. Шунингдек, 36 болага нисбатан руҳий босим бўлган», — деган Рисбекова.

Мухтор вакил куч ишлатилган ҳолатларнинг умумий сонининг 43% 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан бўлганини таъкидлади. Жинсий зўравонликнинг 51% 15 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга нисбатан қўлланилган.

«Умумий зўравонлик фактлари орасидан 42% бегона одамлар томонидан, 32% боланинг ота-онаси, 14% эса қариндошлари томонидан қилинган», — деб билдирди у.

Рисбекова таъкидлашича, зўравонликнинг деярлик барча фактларининг ярми — 48% — бақувват оилалар деб аталганларда, 39% оғир шароитда яшаган оилаларда бўлган.

Жорий йил бошида ИИВнинг матбуот хизмати Қирғизистондаги жинсий зўравонликдан жабрланган болаларнинг 80% қариндошлари ёки танишларидан жабрланганини билдирган.

Мазкур вазирлик ёш болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ўз уйида ёки меҳмонга борганда бўлишини таъкидлади. Шу сабаб ИИВ ота-оналарни болаларини эркак кишилар билан ёлғиз қолдирманглар деб маслаҳат беради. Ким бўлса ҳам, узоқ қариндоши бўлса ҳам шу қоидани болаларига ўргатиши керак.