Қирғизистонда 9-сентябрга кўра коронавируснинг 104 янги ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда республика тезкор штаби маълум қилди.
Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳри - 61;
- Чуй вилояти – 16;
- Иссиқкўл вилояти – 9;
- Жалолобод вилояти – 7;
- Баткен вилояти - 4;
- Талас вилояти - 3;
- Норин вилояти - 3;
- Ўш шаҳри - 1;
- Ўш вилояти – 0.
Охирги суткада 137 одам коронавирусдан соғайди. Ўлка бўйича COVID-19 касаллигидан соғайганларнинг умумий сони 171 048. Ҳозирда 698 одам касалхонада, 1122 одам уй шароитида даволанмоқда.
Бундан ташқари, охирги суткада икки бемор бу касалликдан қазо қилди. Пандемия бошлангандан бери умумий 2563 одам вирусдан вафот этди.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, охирги суткада COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5990 одам, иккинчисини эса 7253 одам олди.