Жанар Акаев КРТКнинг фаолиятини депутатларнинг самарадорлигига солиштирди

362

Депутат Жанар Акаев йиғинда КТРКнинг ишини парламентнинг олтинчи чақирилишини эффективлиги билан солиштирди.

Унинг айтишича, «халқда бирор бир армон бўлса, коррупция схемаларини билса жамиятга етказиш учун КТРКга ёки депутатларга мурожаат қилишмайди».

«Ҳақиқатни айтганда КТРК билан депутатлар бир хил. Бу томондан сизларга катта даъво қўйолмаймиз», — деди у 8-сентябрдаги парламент йиғинида.

У КТРК билан «фуқаровий» журналистикани солиштириб, фуқаровий журналистлар эффектив эканини таъкидлади.

«Блогерлар, ютуберлар. Муаммоси бўлса халқ Идирис Исаков билан Али Токтакуновга мурожаат қилади», — деди «Азаттык»нинг собиқ журналисти Акаев.

Унинг айтишича, жонли эфирларни ёритишда КТРКнинг сифати йилдан-йилга ортмоқда. Шу сабаб телекорпорация парламент сайловини тайёрлашда катта роль ўйнайди.

Акаев ҳозир фуқаролар преференциал сайлов системаси нима эканини билмаслиги ва КТРКга сайловчиларни тайёрлаш учун уч ой вақт берилганини айтди.

Парламент сайлови — 2021

Президент Садир Жапаров 29 августда фармонни имзолаб, Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш куни 2021-йилнинг 28-ноябрига белгилади.

Янги Конституцияга кўра, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг орасида ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.

Парламент сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтади.

Унда 54 депутат партиявий рўйхат бўйича, қолган 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.