Карамушкина ҳукуматдан «қўш стандартли» муомалани тўхтатишни талаб қилди

392

8-сентябрдаги парламент йиғинида депутат Ирина Карамушкина айрим сиёсатчиларга таъқиб, телефонларини тинглаш ва «қўш стандартлик» каби масалаларни кўтарди.

«Жиноий иш қўзғалган беш депутат бор. Асел Кодуранова иккимиз икки йилдан бери уй қамоғидамиз. Бироқ суд ишларида жилиш йўқ. Нима бўлаётганини ҳеч қаердан билишни имкони бўлмади, бизнинг мурожаатларимизга эътибор беришмайди», — деди Ирина Карамушкина.

У «ўрнидан қўзғалмаган» суд ишлари учун депутатлик фаолиятини бажара олмаганидан норози.

«2020-йилдаги 5-6-октябрь воқеаларининг “уюштирувчиси” қатори телефон сўзлашувлари тингланган 100 одамнинг орасида мен ҳам борман. Суд қандай сабаб билан тинглашга рухсат берганини мен ҳам билишни истайман», — деб савол берди у.

* ИИВ 100га яқин одамнинг, уларнинг орасида фаоллар ва сиёсатчиларнинг телефон сўзлашувларини тинглаган. «Тинглагаётганлар» орасида: парламент депутатлари Дастан Бекешев ва Канибек Иманалиев, «Социал-Демократтар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков, мухолифатчи Равшан Жээнбеков, собиқ президентликка номзод бўлган Курсан Асанов билан Абдил Сегизбаев ва бошқалар бор.

Фаоллардан Тилекмат Курўнов, Улан Үсөйүн, Урмат Жанибаев, Нурсултан Акилбеков ва бошқалар тингланган. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси Ўндуруш Токтонасиров билан Рита Карасартова ҳам шу рўйхатда.

2020-йил 5-октябрь. Сурат: Клооп

Карамушкина 5-6-октябрдаги норозилик тўлқинида «янги ҳукумат» келганини — президент Садир Жапаров колониядан бўшатилиб, катта сиёсатга қайтганини таъкидлади.

«Нима сабабдан бу ишларни [2020-йилнинг 5-6-октябридаги норозилик акциялари] уюштирган одамларни бугун излашмоқда? Бу янги ҳукуматнинг бирор бир парадоксими!» — деди у.

2020-йилнинг 6-октябри. Колониядан бўшатилган Садир Жапаров ва унинг тарафдорлари. Сурат: Клооп

Шунингдек, Карамушкина 2020-йилнинг 9-октябрида собиқ президентнинг ҳаётига тажовуз қилиш бўйича Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига бир неча марта мурожаат қилганини айтди.

*Унда нотаниш киши сиёсатчининг машинасига ўқ отган. Пистолет ушлаган қўли ва аниқ тушмай қолган юзининг сурати камерада қолгани билан кимлиги номаълумлигича қолди.

«Тергов ҳеч нима қилмади, барча видеоларда ўқ отган одамнинг сурати турса ҳам ҳамон жавоб йўқ [...]. У қандай одам? [...] Нимага қуролли одам майдонга келди? Қолаверса мен ҳам 9-октябрда майдонда эдим, қайси гуруҳ, кимнинг гуруҳи, кимнинг қўшиғини куйлаганини кўрганман», — деб билдирди Карамушкина.

2020-йилнинг 9-октябри. Алмазбек Атамбаев билан Ўмурбек Бабанов. Сурат: Клооп

*Атамбаев 2020-йилнинг 9-октябрида Ала-Тоо майдонидаги тартибсизликларни уюштиришда ҳам айбланган. Алмазбек Атамбаев билан собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари ўша вафтдаги премьер-министр в.б Садир Жапаровнинг тарафдорлари билан тўқнашган. Шунингдек, «Ата Мекен» партиясининг номзоди Тилек Токтогазиев бошидан жароҳатланиб, Темир Сариевнинг тансоқчиси жабрланган.

Шу ерда бўлган журналистларнинг айтишича, намойишчиларга ҳужум қилганлар Жапаровнинг тарафдорлари бўлган.

«Улар майдонда митингчиларни қувалаб юришган. Нимага жавобгарликка тортилмайди? Нимага уларни тинглашмайди? Нимага бундай қўш стандарт муносабат?» — деб савол берди депутат хоним.

У «ўлканинг янги раҳбарларидан» «бу бизники, бу сизларники, буни текширамиз, булар турмада ўтиришади, буларга ҳарбий унвон билан генераллик номи берилади» демай, қонун меъёрларини сақлашни талаб қилди.