Илим Карипбеков оилавий зўравнликда аёлларни айблади. Бу нима учун нотўғри?

399

КТРКнинг собиқ етакчиси Илим Карипбеков 2-сентябрда фейсбук ва инстаграмдаги саҳифасида эри калтаклаб, хўрлаган аёлларга мурожаат қилиб, зўравонлик такрорланишига аёлларнинг ўзини айблади.

Карипбеков Қирғизистондаги таниқли одамлар қаторига киради. Уни фейсбукда [8-сентябрга кўра — таҳр.] 31 599, инстаграмда 261 минг обуначиси бор. «Клооп»нинг журналистлари Карипбековнинг ёзган пости нима сабабдан нотўғри эканини айтиб беради.

Карипбеков нима деб ёзди?

Илим Карипбековнинг постидан скрин

Карипбеков ўзининг постида зўравонлик қилган эрларидан кетолмаган аёлларнинг асосий аргументлари айтган. Унинг айтишича, аёллар кўп ҳолларда эрининг калтагига «болалари учун» чидаб яшайверишади.

«“Нима қиламан? Болаларим бор, иш йўқ, ота-онам ва туғишганларим ёрдам бера олишмайди, аксинча койишади. “Баримизни бошимиздан ўтган, ўтиб кетади, кўниб қолади, кейин бундай бўлмайди, кўнгли тушиб қолади, бора-бора бошқариб қоласан... 40 йилдан кейин. Ҳозир сабр қил” дейишади… буларнинг ҳаммасига чидаган фаҳрли аёллар, сизларга айтаман, барингиз аҳмоқсизлар! Тўлиқ аҳмоқсизлар!» — деб ёзган Карипбеков.

Шунингдек, у эркак аёлга бир марта қўл кўтарса, демак у кейин ҳам қўл кўтаришни одатга айлантиради деб қўшимча қилган.

«Демак уни ақли кам, дегредант, қўрқоқ ва аҳмоқ. Мана шундай. “Ўзи яхши одам, болаларни яхши кўради. Шунчаки иши кўп, чарчайди, озроқ ичимлик ичган ва бошқа деганлар” — бу ўзингизни алдаш. Сизлар ўзингизни алдаб, чалғитиб, унинг ўзгаришидан умид қиласизлар. Бундай бўлмайди! Сизлар умрбод бахтсиз бўласизлар. Сизлар дўзахнинг ҳаётида яшайсизлар. Сизлар ўзингизни зўравонилак ва камситишларга ташлайсизлар. Ишонинг, болаларга бундай отани керакги йўқ», — деб ёзган Карипбеков.

КТРКнинг собиқ раҳбарининг бундай билдируви Бишкек шаҳридаги караокеларнинг бирида аёлини чаккаси билан юзига уриб, зинага қулатган эркак воқеасидан кейин эълон қилинган.

Кафенинг ходимлари милиция чақиришни таклиф қилишгани билан жабрланувчи бош тортган. Бу воқеа ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларга жойлангандан кейин милиция факт бўйича иш қўзғаган.

Кейинчалик жабрланувчи кафе маъмурияти устидан «шахсий ҳаётга аралашиш» бўйича ариза ёзган. Унга қўл кўтарган эрининг устидан шикоят қилишдан бош тортган.

Иллюстрация: Дениз Аберлин

Оддий виктимблейминг ёки Карипбековнинг фикри нимаси билан нотўғри?

Виктимблейминг — бу жабрланувчи учраган зўравонликка ёки жиноятга унга нисбатан бўлган хўрлик учун унинг ҳам жавобгарлиги қаралган кўриниш. Виктимблейминг кўп ҳолда жабрланувчининг ва унинг яқинларини яна жабрланишига олиб келади.

Карипбековнинг юқоридаги ҳаракати — оддий виктимблейминг, жабрланувчи учраган зўравонликка ва уни ўзини айблагандик. Мана шу ҳаракатлар сабаб жабрланувчи аёллар милицияга кам мурожаат қилишади.

IWPRнинг Қирғизистондаги вакиллигининг координатори, феминист Бегайим Замирбек қизи Карипбековнинг постини танқид қилиб, унинг ўзини «популист» деб атади.

«Сиз тушуняпсизми, қизлигидан сабрли бўл деб тарбиялашади, давлат қизларни урган зўравонларни жазоламайди, охирида барибир аёл айбдор бўлиб қолади», — дейди Замирбек қизи.

Шунингдек, у Карипбековга мурожаат қилаётиб, «аёллар зўравонликда эрларини эмас, ўзларини айбдор сезгани учун чидаб юришади» деб таъкидлади. Карипбеков ёзган постида аёлларни зўравон эрларини ташлаб кетишга чақиргани билан эркакнинг зўравонлигини танқид қилиб, уни тўхтатишга чақирмаган.

«Илим, сизга ўхшаганлар, калтакланган аёлларни эрксиз, аҳмоқ деб атагани учун ҳам жамоатчиликка эри ураётганини айтмайди. Агар ҳақиқатдан ҳам аёлга раҳмингиз келса, унда сиз ўша эркакка нотўғри қилаётганини айтсангиз бўларди, аудиториянгизни шу йўналишга бурсангиз бўларди», — деб айтган у.

Нимага аёллар зўравон эрларидан воз кеча олишмайди? 

Зўравонликка учраган аёлларга ёрдам бериб юрган ҳуқуқ ҳимоячилари зўравонлик тегирмонидан сурилиб чиқолмаётганини кўп сабаблари бор» дейишади.

Биринчидан, аёл зўравонликка учраётганини ҳар доим ҳам тушунмайди, сабаби агрессор кўпинча «эмоционалдык селкинчекти» фойдаланади. Калтаклагандан кейин аёлларга ғамхўрлик қилиш ва эътибор бериш билан уларнинг муносабати яхшиланишига ишонтиради. Ёки аёл системали равишда зўравонликка учрагани сабаб кетиб қолиш қарорини қабул қилмайди.

Иккинчидан, аёл ёрдам сўрашдан ҳам қўрқади, сабаби у милицияга арзланадиган бўлса, турмуш ўртоғи уни «ўлдириш» ёки яна «калтаклаш» билан қўрқитади.

Учинчидан, жабрланувчи аёл яқинлари томонидан қўллов бўлишига ишонмайди. Кўп қариндошлари уни зўравонликда яшаётганига ишонмайди. Сабаби оиладаги можарони ташқарига олиб чиқма, ажирашиш уят дейишади.

Тўртинчидан, жабрланувчи аёллар ҳеч қаерда ишламайди. Демак улар уйнинг ижараси учун пул тўлай олишмайди ва болаларини боқолмайди. Ўз ҳуқуқларини судда ва ажрашиш жараёнида ҳимоя қилиш учун адвокат ёллашга ҳам маблағ керак.

Бешинчидан, жабрланувчи аёллар милицияга ишонишмайди, сабаби улар оилавий зўравонликни жиноят қатори ҳисобламайди.

Олтинчидан, жабрланган аёллар кимга мурожаат қилишини билмайди.

Еттинчидан, аёллар собиқ эрлари ўчашиб қолишидан қўрқишади.

Бундай миллар жуда кўп. Энг муҳими — «ўзинг айбдорсан» деган стереотип сўз ҳуқуқ ҳимочиларининг ва судьяларнинг ишини енгиллаштиришида. Мана шу стереотип мухтож аёлларга керакли ёрдам олишга тўсқинлик яратади.

Кўп ҳолларда қариндошлар ҳал қилади

Иллюстрация: Дениз Аберлин

Ўш шаҳридаги «Ак-Журўк» кризис марказининг етакчиси Дарика Асилбекова эрининг зўравонлигига чидаб юрган аёлларга қариндошлари томонидан қўллов бўлмагани учун «ажрашиб кетолмайди» деган фикрни билдирди.

Унинг айтишича, ота-онаси ва қариндошлари аксинча, «бир уйни тутиб туролмадинг» деб койиб, бари ажрашган аёлни ўзларидан узоқ тутгани учун улар руҳий томондан жабрланишади. Жамият ҳам аёлни айблашвергандан кейин иложсизликдан у эри билан яшашга мажбур бўлади.

«Агар мен Карипбековга ўхшаб жамиятга таниқли одам бўлганимда, унда мен эркакларга “аёлларни эҳтиёт қилинглар” деб таълим тарбия берадиган сўзларни айтардим. Эркакларга “биз аёлдан туғилганмиз, аёл бизнинг синглимиз, опамиз, қизимиз” дердим», — деди у.

Оилавий зўравонликка учраганларнинг ҳуқуқларини 10 йилдан бери ҳимоя қилган адвокат Шердор Абдикапаров аёллар қариндошларига тобе эканини тасдиқлади.

Унинг айтишича, эри калтаклаган аёлларнинг 80% аризасини қайтариб олишади. Сабаби ўзининг ва эрининг яқинлари унга босим ўтказади. Шунингдек, аёллар моддий томондан ҳам эрига тобе бўлишади.

«Шу сабаб эри томонидан калтакланган аёллардан ариза тушганда терговчилар кўпроқ ишни бошламай кутиб туришади. Ёки қонун бўйича иш қўзғаб тергов қила бошласа, аёллар аксинча милициянинг устидан ариза ёзишади. Айрим ҳолларда бундай ишлар суд муҳокамасигача етади, бироқ аёл “болаларим учун яна бир имкон берайин” деб судда даъводан бош тортишади. Шунинг учун зўравонлик камаймаяпти», — дейди Абдикапаров.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Иллюстрация: Алина Песенкина

Охирги бир неча йилдан бери ҳар йили Қирғизистонда 7000га яқин оилавий зўравонлик қайд этилмоқда. Бундан ташқари, кўп зўравонликлар жабрланувчи милицияга шикоят қилмагани учун рўйхатга олинмай, эътиборсиз қолади. Бу оиладаги зўравонликни масштаби расмий статистикадананча кўп эканидан хабар беради.

Агрессор қонун билан жазолаш жуда қийин — кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади.

Шу сабаб жавобгарликка тортилмаслигини билган агрессорларнинг қўлида жабрланган аёллар ўлиб қолиши ҳам мумкин. «Клооп» журналистларининг Қирғизистондаги фемицид ҳақидаги суриштирувида аёллар кўпроқ эри ёки бирга яшаган ҳамхонаси қўлида ажал топиши аниқланган — бу оиладаги зўравонлик вақтида олди олинмаганида деб ҳисобланади.