Жогорку Кенеш депутати Мирлан Жээнчороев 7-сентябрдаги парламент йиғинида Биринчи май туман судининг судьяси Чингиз Бердимуратовни ишдан бўшатишни талаб қилди. Шу судья 2021-йилнинг 6-январида «100га яқин одамнинг телефон суҳбатларини тинглашга санкция берган» қарор чиқарган.
Жээнчороев номи айтилган судья қарор чиқаришда «қўпол равишда қонунни бузганини» билдирди. У депутатларга нисбатан тергов ишлари жиноий иш қўзғалгунча олиб борилмаслигини эслатиб ўтди.
«Уч депутатнинг иммунитети бар. Уларга Жогорку Кенешнинг розилиги билангина [жиноий] иш қўзғалади, тергов ҳаракатлари давом эттирилади. Шу сабаб судья ноқонуний ишларни қонунийлаштиргани учун биз [Судьялар кенгашининг] дисциплинар комиссиясига хат юборишимиз керак», — деди Жээнчороев.
Яширин тинглов
ИИВ 100га яқин одамни, уларнинг орасида фаоллар ва сиёсатчиларнинг телефон сўзлашувларини тинглагани ҳақида 31-августда «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова айтган.
Сооронкулованинг айтишича, Биринчи май туман судининг тергов судьяси Чингиз Бердимуратов 2021-йилнинг 6-январида «100га яқин одамнинг телефон сўзлашувларни тинглашга санкция берган» қарор чиқарган.
«Суд актига ИИВнинг тергов хизматининг бошчиси А. Жумабаевнинг қарори асос бўлган. Унда Жумабаев судьядан номи айтилган одамларга нисбатан 2020-йилнинг 5-октябрь воқеалари сабаб, аниқроғи “Оқ уйни” штурмга олиш ва босиб олиш бўйича судгача текширув очилганинителефон сўзлашувларини тинглашга рухсат беришни сўраган», — деб билдирган Сооронкулова.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бу ҳаракати жамоатчиликда резонанс яратди. Кейинчалик суд терговчи Чингиз Бердимуратовнинг телефон сўзлашувларни тинглаш қарори қонуний деб жавоб берган.
«Мазкур илтимосни кўриб чиқиш вақтида муассасалараро тергов гуруҳининг бошчиси ва бош прокуратуранинг прокурори ҳам бўлган. Тергов хизмати қонунга кўра ўзининг ваколатлари доирасида ишлаган […]», — деб ёзилган ИИВнинг билдирувида.
Кимлар тингланган?
«Тингланаётганлар» орасида: парламент депутатлари Дастан Бекешев ва Канибек Иманалиев, «Социал-Демократтар» партияси лидери Темирлан Султанбеков, мухолифатчи Равшан Жээнбеков, собиқ президентликка номзод бўлган Курсан Асанов билан Абдил Сегизбаев ва бошқалар бор.
Фаоллардан эса Тилекмат Курўнов, Улан Усойун, Урмат Жанибаев, Нурсултан Акилбеков ва бошқалар тингланган. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Ўндуруш Токтонасиров билан Рита Карасартова шу рўйхатда.
Тингланган бир неча одам, уларнинг орасида Сооронкулова масъул ходимларни жавобгарликка тортиш талаби билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилган.
ИИВ қандай реакция қилди?
Кейинчалик ички ишлар вазирлиги мухолифат сиёсатчилари билан фаолларни октябрдаги воқеалар бўйича қўзғалган иш асосида тинглаганини тан олган.
Шунингдек, ИИВдан фаоллар билан сиёсатчиларни 2021-йилнинг 6-январидан 10-февралигача тинглаганини билдиришган. Тинглаш 2020-йилнинг октябрида бўлган «оммавий тартибсизлик» моддаси бўйича судгача текширув иши асосида олиб борилган.
10-февралдан кейин «махсус тергов ҳаракатлари тергов ва суд томонидан узайтирилган эмас».
«Тергов хизмати қонунга кўра ўзининг ваколатлари доирасида иш олиб борган […]», — деб таъкидлашди ИИВдан.