Ҳукумат такси хизматининг ҳар бир буюртмасидан 2% солиқ олишни кўзлайди

371

Иқтисод ва молия вазирлиги такси хизмати учун ягона солиқ асосида соддалаштирилган солиқ тизимини кўриб чиқишни таклиф қилди. Унга кўра, ҳукумат такси хизматининг ҳар бир буюртмасидан 2% олиш ниятида.

Бу ҳақда Солик кодексининг янги таҳрирланган лойиҳасининг маълумотида айтилади.

Ҳужжатда «такси хизматининг ҳар бир буюртмасининг 2 фоизи бюджетга солиқ турида юбориб турилади» деб ёзилади.

«Яндекс»ни солиқ тўлашга мажбурлаш

Жорий йил бошида такси ҳайдовчилари «Яндекс Go» сервисига қарши митингга чиқишган. Улар сервиснинг ички сиёсатига ва «Яндекс»ни «давлатга солиқ тўламаганидан» норози бўлишган.

Компаниядан эса ҳайдовчилар бирор бир талаб билан мурожаат қилмаганини, митинг ҳақида эса ижтимоий тармоқлардан эшитганини билдиришган. Шунингдек, улар Қирғизистон қонунларига мувофиқ ишлаётганини таъкидлаган.

«Яндекс»нинг «давлатга солиқ тўламаганига» таксистларгина эмас, парламент депутатлари ҳам норози. 7-сентябрда, парламентнинг профил қўмитасининг йиғинида халқ вакили Акилбек Кемелов «Яндекс.Такси» Қирғизистон ҳудудида «халқ ҳисобидан миллионлаган даромад топиб, бироқ ҳеч қандай солиқ тўламаганидан» норози бўлган.

«Бу нонсенс. Уларни янги технологиялар билан бозорга кириб келиши қанчадан-қанча маҳаллий компанияларга тўсқинлик қилмоқда. Аввалроқ чора кўришимиз керак эди, бироқ кечикиб қолдик», — деб қўшимча қилди у.

Рақамлилаштиришни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Талант Каликов унга жавоб бераётиб, компания ҳақиқатдан ҳам солиқ тўламаслигини билдирди.

«Иқтисод вазирлиги қонунга ўзгартиришларни киритаётиб, унга кўра Google, Facebook ва “Яндекс” қўшимча солиқ тўлашга мажбур», — деди у.

Шунингдек, янги солиқ кодексига «Электрон савдо тармоғидаги фаолият учун солиқ» деган янги тушунчани киритиш таклиф қилинмоқда.

Тадбиркорлар бу солиқни даромаддан тушган, солиқ солинувчи етказувчиларнинг қўшимча нарх солиҳидан ва сотишдан тушган солиқнинг ўрнига тўлашларини таъкидлашган. Электрон тижорий фаолияти учун солиқнинг миқдори икки фоиз деб кўрсатилган.

Янги солиқ кодекси

Солиқ кодексининг янги таҳрири биринчи марта шу йилнинг июль ойини охирида, министрлар кабинетида муҳокама қилинган. Бу ҳақда Иқтисод ва молия вазирлигининг матбуот хизмати билдирган.

22-июлдаги йиғинда давлат органлари билан бизнес-жамоатчилик солиқ қонунларидаги бўшлиқларни бартараф қилиш, солиқ текширувларини оптималлаштириш ва махсус солиқ режимларини яхшилаш бўйича дастлабки натижаларни қарашган.

«2021-йилнинг 26-30-июлларида бизнес-жамоатчиликнинг, давлат органлари ва президент маъмуриятининг иштироки билан Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини техник ва меъёр яратиш бўйича қонун-қоидаларининг кўчма тадбири ўтказилди», — деб таъкидланган билдирувда.

Шунингдек, муассасанинг матбуот хизмати кўчма йиғиннинг охирида «янги таҳрир бўйича дастлабки лоийҳа» тайёрлаганини билдирган. Бироқ унинг матни жамоатчилик муҳокамасига 3-сентябрда чиққан.

Иқтисод вазирлигидан Солиқ кодексининг янги лойиҳасининг мақсади — «солиқ қонунларини замонавий иқтисодий шароитларга мослаштириш» эканини таъкидлашган.

Муассаса лойиҳа энди «солиқ жараёнларини рақамлилаштиришга» ёрдам бериб, «тадбиркорларга бир хил шароит яратишни ва яширин иқтисодни қисқартиришни» таъминлайди деб ҳисоблайди.